Араб-Исроил уруши (Фаластин уруши) (1948 – 1949) – Араб давлатлари (Миср, Иордания, Ироқ, Сурия, Ливан, Саудия Арабистони, Яман)нинг Исроил давлати билан уруши. БМТ Бош Ассамблеясининг 1947-йил 29-ноябрдаги қарорига биноан Фаластин ҳудудида Араб давлати барпо этилиши керак эди. Аммо Исроил унинг 6,7 минг кв.кмлик қисмини ҳамда Қуддуснинг ғарбини босиб олган. Араб давлати учун мўлжалланган Фаластиннинг бошқа қисми ва Қуддуснинг шарқий қисмини Иордания ўзига қўшиб олган. Исроил босиб олган ҳудуддан 900 мингдан ошиқ араб аҳолиси қувғин қилинган. Яраш ҳақидаги битим (1949) А.-Араб-Исроил зиддияти натижасида вужудга келган Яқин Шарқ можаросини ҳал этмади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил