Фалкрик жанги — 1298-йил 22-июлда бўлиб ўтган Фалкирк жанги (гал тилида Блàр на ҳ-Эаглаисе Бриcе) Шотландия мустақиллиги учун биринчи урушдаги асосий жанглардан бири[4]. Бу жангда Англия қироли Эдвард И бошчилигидаги инглиз қўшини Уилям Уоллес бошчилигидаги шотландларни мағлуб этди[5]. Жангдан кўп ўтмай Уоллес Шотландия ҳимоячиси сифатида майдонга чиқди.

Фалкирк жанги
Шотландларнинг мустақиллик учун кураши
Antony Bek chizgan surat
Саналар 1298-йил 22-июл
Уруш ери Шотландия
Сабаб Шотландияни мустақил қилиш
Натижа Инглизлар г'алабаси
Рақиблар
Шотландия қироллиги Англия қироллиги
Қўмондонлар
Уилям Уоллес

Жон Стюарт

Жон Граҳам

Макдуф

Эдвард И
Кучлар
6000 аскар
  • 1000 отлиқ[1]
  • 5000 пиёда
15000 аскар[2]
  • 2500 отлиқ[3]
  • 12,500 пиёда
Йўқотишлар
2000 киши о'лган. 2000 киши о'лган.


Тарихи

Стирлинг кўприги бўйидаги жангидан сўнг, 1297-йил ноябрдан 1298-йил январигача Уоллес жанубий Шотландия армиясини бошқарган. Нюкасл-апон-Тайндан Карлайлгача шотландлар қишлоқларга босқин уюштириб, ўлжаларни қайтариб олишган. Қирол Эдвард армиясини имкониятларини Стирлинг кўприги бо'йидаги жангда билиб олди. Эдвард И 1297-йил октабр ойида франсуз қироли Филипп Ярмарка билан сулҳ тузгач, у 1298-йил 14-мартда Англияга қайтиб, ўзининг Шотландияга қарши иккинчи босқинига тайёргарлик кўраётган армияни ташкил қилишни давом эттирди[6].

1297-йил дастлабки қадам сифатида у қироллик марказини шимолроқда жойлашган Ёрк шаҳрига кўчирди ва у ерда кейинги олти йил давомида қолди. Апрел ойида шаҳарда урушни якунлаш учун кенгаш бўлиб ўтди. Бу кенгашга Шотландия олий табақаларининг барчаси қатнашишга чақирилди. Ҳеч ким кутмаганда, уларнинг барчаси хоин деб эълон қилинди. Кейин Эдвард ўз қўшинига 25-июн куни Роксбургда тўпланишни буюрди. Бу кучлар қиролликдан маош олаётган 2000 та зирҳли отлиқ ва 12000 га яқин пиёда аскардан иборат эди. Лекин ўрта асрлар қўшинлари шахсий мустақиллик, қироллик олдидаги қарзлардан кечиш, жиноий афв этиш каби маошсиз хизмат кўрсатишлар кўп бўлар эди. Стюарт Рид Эдварднинг қўшини эса 10,900 уэлслик, 214 рицар, 900 аскар, 1000 отлиқ аскар, Эарлс томонидан таъминланган 500 ёлланма арбалет, 2000 камончи, Ланкашир ва Чешир феодал йиғимлари ва атиги 10,500 кишидан иборат эди деб ёзиб қолдирган[7].

Қирол Эдвард 3-июл куни Роксбургдан жўнаб кетди ва икки ҳафта ичида Кирклистонга етиб келди, у ерда об-ҳаво ёмонлиги туфайли кечикаётган ва қирғоқ портлари бўйлаб келиши кутилаётган таъминот заҳираларини кутди. Ўртада Эдвард Уэлсдаги қўзғолонни бостириш билан ҳам шуғулланди. Ниҳоят, 20-июлда Эдвард Линлитгоуга етиб келди. Эдвард Эдинбургга бориб ўрнашиш арафасида айғоқчиларидан олган маълумотига кўра шотландлар Фалкирк яқинидаги Торвудда унинг келишини кутиб турар эдилар. Хабарларга кўра, Эдвард „уларни о'зига ҳеч қачон халақит бермаслигини“ айтган ва ўз қўшинини 22-июл куни эрталаб Фалкиркдан жанубга томон жойлаштирди. Эдуард пиёда аскарлари отлиқ аскарларга етиб олишини кутиб, истеҳком қуриб, аскарларини жойлаштирмоқчи эди. Унинг отлиқ қўмондонлари эса зудлик билан шотландлар устига ҳужум қилишни маъқул кўрдилар.

Олиб борилган ҳисоб-китобларига кўра, шотланд раҳбарлар отлиқлар ва камончилардан ташқари ҳар бирида 1000 га яқин кишидан иборат тўртта шилтронни бошқаришган[8]. Бу одамлар Файф, Кинросс, Мидлотиан, Хеддингтон, Стирлинг, Линлитгоу, Ланарк, Мерси ва Тевиотдейл шерифликларидан келган эдилар. Бу билан Уоллес гўёки шундай деди: „Мен қўнғироқ чалдим. Улар етиб келди“. Стирлинг кўприги бўйидаги жангда Уоллес билан бирга ғолиб бўлган Эндрю Морай ўша жангда оғир даражада яраланган эди. Шунинг учун ҳам у Фалкирк жангини о'тказиб юборишга мажбур бо'лди. лекин орадан ко'п о'тмай Стирлинг жанггидаги жароҳати туфайли вафот этди.

Жанг

Жангда ҳалок бўлганлар учун хотира тоши

Стирлинг кўпригида бўлгани каби яна асосан найзачилардан иборат бўлган Шотландия армияси шилтронлар деб номланувчи тўртта буюк „кирпи“дан иборат эди. Турли баландликларда ташқи томонга қараган узун найзалар бу тузилмаларга даҳшатли ва ўтиб бўлмайдиган кўриниш берган. Шилтронлар орасидаги бўшлиқлар камончилар билан тўлдирилган, энг сўнгги қаторларда, орқада 500 отлиқ рицар ҳам бор эди[9].

Биринчи Фалкирк жанги учун 2000-йилда о'рнатилган монумент[10]
Уилям Уоллес ёдгорлиги

22-июл сешанба куни инглиз отлиқлари тўртта қисмга бўлинган гуруҳларда олдинга силжишди. Линколн графи бошчилигидаги авангард ботқоқликдан ҳимояланиш учун чап томондан ҳужумга ўтди. Кейин Суррей графи ҳам жангни бошлади. Дурҳам епископи Энтони Бек, сўнгра қирол ҳам ботқоқли ҳудуд бўйлаб ўнгга, Шотландия чап қанотига қараб ҳаракат қилди. Линколн ва Бекнинг жанглари шотландларни заифлаштирди ва Линколн Шотландия отлиқларини тезда мағлуб этди[11].

Сер Жон Стюарт қўмондонлик қилган Шотландия камончилари Стюардининг укаси ўз ҳудудида чекинмай, мардонавор жанг қилди, лекин инглиз отлиқлари томонидан яксон қилинди. Бироқ шилтронлар мустаҳкам туришди, рицарларнинг узун найзалардан иборат зич қатори унчалик фойда келтирмади ва беҳуда уринишлар натижасида 111 от ўлдирилди. Эдварднинг отлиқ аскарлари пиёда ва камончилар етиб келганда улар иложсизликдан орқага чекинди.

Эдварднинг камончилар ва отлиқлари тажрибасиз ва оддий зирҳли шотландиялик найзачиларга ўқлар ёғдира бошладилар. Шилтронлар осон нишон эди. Уларнинг ҳимояси ва яширинадиган жойи йўқ эди. Инглиз отлиқ ва пиёда аскарлари ҳужуми натижасида орқага чекинишга ёки ҳужум қилишга қодир бўлмаган шотландлар биринчи ўқлар нишонига айланиши биланоқ учун жангни ютқазди. Инглизлар бу сафар қиролнинг буйруғига риоя қилган ҳолда, Шотландия сафлари шилтронларни парчалаш имконини берадиган даражада сийраклашгунча ва заифлашгунча кутишди. Кейин инглиз отлиқ ва пиёда аскарлари довдираб қолган Шотландия найзачиларига ҳужум қилишди ва шилтронлар тарқалиб кетишди[12].

Натижа

Англия қироли Эдвард И Стирлингни эгаллаб, Перт, Сент-Эндрюс ва Айрширга бостириб кирди. Шунга қарамай, у 9-сентабрда Карлайлга чекинишга мажбур бўлди. Эдвард 1300-йилнинг ёзида яна бостириб кирди[13]. Шотландия қўшини раҳбарлари орасида қурбонлар унчалик кўп эмас эди. Улар орасида Уоллеснинг иккинчи қўмондони сер Жон де Граҳам, шунингдек, сер Жон Стюарт ва Файф Макдуф ҳали ҳам бор эди.

Риднинг сўзларига кўра, „шубҳасиз, яхши партизан раҳбари бўлса-да, Уилям Уоллеснинг ҳарбий қобилиятлари оддий ҳарбий кучларни ташкил қилиш, тайёрлаш ва бошқариш ишига тўғри келмасди“. Фалкиркда Уоллес „шунчаки ўз қўшинини очиқ майдонда тўплади ва мағлуб бўлди“[14].


Эван Маклеод Барроннинг сўзларига кўра, Эндрю Морай „ҳарбий даҳо ва ҳарбий тайёргарликка эга“, Уоллес эса "буюк партизан бошлиғи " фазилатларга эга эди. Баррон сўзларини давом эттириб: „Фалкирк ҳеч қачон жанг қилмаслиги керак эди … Фалкиркдаги жанг режасини ўйлаб топган одамнинг Стирлинг кўпригидаги режа билан бир хил эканлиги кўринади“. Уоллес ўз раҳбариятини ва ҳоячилигини топширган бўлса-да, у ҳали ҳам „халқ оммасининг вакили эди“. Шунинг учун Эдварднинг „ўзида ўша халқ душманлигининг тимсоли бўлган, қўшимча равишда, маҳорат ва дадил жангчи, одамларнинг қалби ва ҳаёлини эгаллаган раҳбар бўлган одамни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўлга олиш“ қарори шундан келиб чиқади[15].


Фалкирк рулоси

Фалкирк рулоси — бу Фалкирк жангида қатнашган инглиз байроқлари ва зодагонларининг қуроллари тўплами. Бу энг қадимги инглизлар вақти-вақти билан қўллаган қурол бўлиб, унда 111 та ном ва ёниб турган қалқон мавжуд[16].

Қуйида 1298-йилда Генри Гоугҳнинг Шотландия китобида нашр этилган белгиларга асосланган Фалкирк Роллнинг замонавий расмлари тўплами келтирилган. Улаэда қирол Эдвард И нинг юриши билан боғлиқ ҳужжатлар ҳам акс этган.


Жанг бўлган тахминий ҳудудлар

Каллендар дарахтзорининг жанубий чеккаси

Фалкирк жанги бўлиб ўтган жой аниқ эмас[17]. Учта тахмин қилинган жой бор: Кемпфилдда[18][19], - замонавий Марказий савдо парки атрофида; Каллендар Вудсидан жанубда[20] ва Мумриллсда, Антонин қал’аси жойлашган жойда[21][22].

Гуисборолик Уолтер шотландлар „қаттиқ заминда … тепаликнинг бир томонида“ жойлашганлигини айтади. Стюарт Рид Фалкиркнинг бургҳ муирини (яъни, „Фалкирк деб аталадиган текислик“) тахминини илгари суради. Шу билан бирга тарихчилар ўртасида Каллендар Вуддан қуйироқда шотландларнинг позициясини, Глен Берн олдида жойлашганлигини ҳам тан оладилар.

Манбалар

  1. ↑ Барроw, Г. W. С. Роберт Бруcе анд тҳе Cоммунитй оф тҳе Реалм оф Сcотланд, 1976 анд Фишер, Андреw (2002), Wиллиам Wаллаcе (2нд эд.), Эдинбургҳ: Бирлинн, ИСБН 1-84158-593-9
  2. ↑ УК. Баттлефиэлдс, Фалкирк И
  3. ↑ УК. Баттлефиэлдс, Баттле оф Фалкирк
  4. ↑ ҳттпс://www.баттлефиэлдструст.cом/ресоурcе-cентре/медиэвал/баттлевиэw.асп?БаттлеФиэлдИд=62
  5. ↑ ҳттпс://www.баттлефиэлдструст.cом/медиа/601.пдф
  6. ↑ ҳттпс://эпринц.сотон.аc.ук/169897/
  7. ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20150716114626/ҳттп://www.эдуcатионсcотланд.гов.ук/сcотландшисторй/wарсофиндепенденcе/баттлеоффалкирк/
  8. ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сирwиллиамwаллаc00муриуофт?виэw=тҳеатер#паге/104/моде/2уп/сеарч/жоҳн+стеwарт
  9. ↑ Мурисон, Алехандер Фалcонер. Сир Wиллиам Wаллаcе. Неw Ёрк: C. Сcрибнер, 1900 — 105-бет. Қаралди: 2018-йил 11-июл. 
  10. ↑ „Cаллендар Парк Аппендих 4 : Ҳисториcал Монуменц“. Фалкирк Лоcал Ҳисторй Соcиэтй. 2021-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-июл.
  11. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июн.
  12. ↑ ҳттпс://www.аcадемиа.эду/5336808
  13. ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сcотландиндоcум00гоуггоог
  14. ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20180710195241/ҳттпс://www.фалкиркҳералд.cо.ук/лифестйле/носталгиа/баттле-оф-фалкирк-сите-с-смокинг-гун-1-3839079
  15. ↑ ҳттпс://cанморе.орг.ук/сите/46926/фалкирк-cампфиэлд
  16. ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20180710195241/ҳттпс://www.фалкиркҳералд.cо.ук/лифестйле/носталгиа/баттле-оф-фалкирк-сите-с-смокинг-гун-1-3839079
  17. ↑ Сcотт, Иан. „Баттле оф Фалкирк сите'с смокинг гун“. Тҳе Фалкирк Ҳералд (2015-йил 25-июл). 2018-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июл.
  18. ↑ „Фалкирк, Cампфиэлд“. Cанморе. Ҳисториc Энвиронмент Сcотланд. Қаралди: 2018-йил 10-июл.
  19. ↑ „Сите оф тҳе Баттле бй ОС“. Cентрал Ретаил Парк фром зоомабле 25 инч ОС мап wитҳ опаcитй слидер. Орднанcе Сурвей. 2012-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июл.
  20. ↑ „Сите оф тҳе Баттле бй ОС“. Соутҳ оф тҳе Wоодс фром зоомабле 25 инч ОС мап wитҳ опаcитй слидер. Орднанcе Сурвей. 2012-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июл.
  21. ↑ „Сите оф тҳе Баттле бй ОС“. Мумриллс фром зоомабле ОС мап wитҳ опаcитй слидер. Орднанcе Сурвей. 2012-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июл.
  22. ↑ Беэрс, Рой. „Доэс а мйстерй сите ат Мумриллс ҳолд тҳе ансwер то Фалкирк'с мост трагиc сеcрет?“. Фалкирк Ҳералд (2018-йил 8-июл). 2019-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июл.

Адабиётлар

  • Баин, Ж., Тҳе Эдwардс ин Сcотланд, 1296-1377, 1961.
  • Барроw, Г. W. С. Роберт Бруcе анд тҳе Cоммунитй оф тҳе Реалм оф Сcотланд, 1976
  • Броwн, C., „Wиллиам Wаллаcе“, 2004.
  • Моррис, Ж. Э. Тҳе Wелш Wарс оф Эдwард И, 1994.
  • Ничолсон, Р. Сcотланд-тҳе Латер Миддле Агес, 1974.
  • Оман, C., Тҳе Арт оф Wар ин тҳе Миддле Агес, 1898.
  • Сантиусте, Д., Тҳе Ҳаммер оф тҳе Сcоц: Эдwард И анд тҳе Сcоттиш Wарс оф Индепенденcе, 2015.
  • Фордун, Жоҳн „Чрониcа Гентис Сcоторум (Чрониcле оф тҳе Сcоттиш натион)“, 1363, Транслатед фром тҳе Латин техт бй Фелих Ж. Ҳ. Скене. Эд. бй Wиллиам Ф. Скене. 1872

Ҳаволалар