Фалуда – Бобурийлар ошхонасига мансуб совуқ десерт бўлиб, одатда вермишел (ингичка макарон) билан тайёрланади[1][2]. Келиб чиқиши форс таоми – фалуде билан боғлиқ бўлиб, бу десертнинг турли кўринишлари Ғарбий, Марказий, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда учрайди[3].

Анъанавий равишда атиргул сиропи, вермишел ва ширин райҳон уруғларини сут билан аралаштириб тайёрланади; кўпинча устига кулфи (ҳинд музқаймоғи) қўшиб тортилади[4].

Фалуда тайёрлашда ишлатиладиган вермишел буғдойдан, шунингдек маранта, маккажўхори крахмали ёки сагодан ҳам тайёрланиши мумкин[5][6].

Келиб чиқиши

Фалуданинг мевалар, ёнғоқлар ва музқаймоқли версияси
Фалуданинг Баварчи номли махсус тури
Фалоода Жуҳу Беачдаги дўкондан, Мумбай, Ҳиндистон
Мянмада тайёрланувчи пҳалуда

Фалуданинг келиб чиқиши Эронга бориб тақалади. У ерда шунга ўхшаш десерт – фалуде ҳозир ҳам машҳур[7]. Бу десерт сўнгги ўрта асрларда кўплаб Марказий Осиё сулолалари томонидан ХВИ–ХВИИИ асрларда Жанубий Осиёга олиб кирилган[7].

Фалуданинг ҳозирги кўриниши Бобурийлар давлати даврида шаклланган ва уларнинг фатҳлари билан кенг тарқалган. Бобурийлардан кейин ҳокимиятни эгаллаган форс маданияти таъсиридаги ҳукмдорлар ҳам бу десертни қўллаб-қувватлаб, уни ўз ҳудудларига мослаштирганлар. Айниқса Ҳиндистоннинг ҳозирги Ҳайдаробод Декани ва Карнатик ҳудудларида унинг ўзига хос турлари пайдо бўлган[2].

Бугунги кунда бу ичимлик Покистон, Афғонистон, Мянма (Бирма), Ҳиндистон, Бангладеш ва Шри-Ланка ошхоналарининг бир қисми ҳисобланади ҳамда тўйлар ва бошқа маросимларда тортилади. Шри-Ланкада фалуда (ෆලුඩා / ஃபலூடா) кўпинча сутли тетиклантирувчи ичимлик сифатида кенг истеъмол қилинади.

Ҳозирги ҳолати

Ҳозирги кунда фалуда кўплаб турларга эга бўлиб, улар орасида анъанавий ҳудудий вариантлар ҳам, замонавийлаштирилган кўринишлар ҳам мавжуд. Бангладешда фалудага пандан ўсимлиги экстракти (Панданус амарйллифолиус), хандон писта, саго, кокос қаймоғи ва манго қўшилади. Малайзия ҳамда Сингапурда шунга ўхшаш ичимлик бандунг деб аталади. Ҳиндистонлик муҳожирлар орқали Маврикий оролига етиб борган тури алуда номи билан машҳур. Шунга ўхшаш ичимликни Ироқдаги курдлар ҳам истеъмол қилади, бироқ унда ишлатиладиган вермишел бироз қалинроқ бўлади.

Баъзи тадқиқотчилар фалуда рецепти кейинчалик Шарқий Осиёда пайдо бўлган ва бутун дунёга тарқалган замонавий бабл ти (пуфакли чой) ичимлигининг яратилишига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

ХХИ асрда фалуда кўпинча пластик стаканларда тақдим этилади; баъзан ичимлик устига бир дона музқаймоқ шари ҳам қўйиб безатилади.

Кўчма маънода қўлланиши

Ҳиндистоний тилидаги ибораларда фалуда баъзан парчалаб ташланган ёки бутунлай бузилган нарсага нисбатан кўчма маънода ишлатилади. Бу маъно десерт таркибидаги ингичка вермишел майдаланган ҳолатда бўлишига ишора қилади.

Масалан, кимдир обрўсини йўқоца, у „иззатим фалудага айланди“ (ҳиндча: इज़्ज़त का फ़ालूदा, урдуча: عزت کا فالودہ‎‎) деб айтиши мумкин. Бу ибора тахминан „обрўйим бутунлай барбод бўлди“ ёки „обрўйим ер билан яксон бўлди“ деган маънога тенг[8].

Манбалар

  1. ↑ Маркс, Гил. Энcйcлопедиа оф Жеwиш Фоод. ҲМҲ, 17 Новембер 2010. ИСБН 978-0-544-18631-6. 
  2. ↑ 2,0 2,1 „Тҳе Роял Фалоода“. Эатинг Индиа. 2017-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-апрел.
  3. ↑ Тайлор Сен, Cоллеэн. Тҳе Охфорд Cомпанион то Сугар анд Сwеэц. Охфорд Университй Пресс, 2015 — 357-бет. ИСБН 978-0-19-931339-6. 
  4. ↑ „Фалоода Реcипе“. Саилу'с Фоод (2015-йил 26-май). Қаралди: 2019-йил 7-апрел.
  5. ↑ „Фалоода“. ифоод.тв. 2015-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-январ.
  6. ↑ „Фалоода Сев Реcипе“ (2015-йил 25-май). Қаралди: 2017-йил 3-январ.
  7. ↑ 7,0 7,1 Синаиээ, Марям. „Фалоодеҳ: Персиан Росеwатер анд Лемон Сорбет“ (эн-УС). Тҳе Персиан Фусион (2015-йил 10-май). 2018-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-июн.
  8. ↑ Индиа тодай, Волуме 24, Тҳомсон Ливинг Медиа Индиа Лтд., 1999, 1999, „... Магар тҳис тиме то иззат ка фалоода бан жаега (мй репутатион wилл бе шот) ...“