Fam Tuan
Фам Туан (ветнамча: Пҳạм Туâн; 1947-йил 14-феврал да туғилган, Тонкин протекторати, Франсия Индочинаси) – биринчи Ветнам космонавти[1][2][3], Меҳнат Қаҳрамони (1980), Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1980)[4].
| Фам Туан | |
|---|---|
| Таваллуди |
1947-йил 14-феврал |
| Унвони |
|
Биография
1947-йил 14-февралда Тонкин протекторати (Франсуз Индочина), ҳозирги Киэн Суонг округи, Таи Бин провинсияси (Ветнам) Қуок Туан қишлоғида деҳқон оиласида туғилган.
1964-йилда ўрта мактабни тугатган. 1965-йилда Ветнам халқ армиясига (ВПА) чақирилган. У авиация бўлимида техник бўлиб хизмат қилган. Кейин Фам Туан СССРга юборилди ва у ерда Краснодардаги ҳарбий учувчилар мактаби курсини тамомлади. 1967-йилда ватанига қайтиб келди. У ВНА қирувчи авиациясида, Қизил юлдуз полкида учувчи бўлиб хизмат қилган. Фам Туан МиГ-17 самолётида учган. 1968-йилда Ветнам Коммунистик партиясига аъзо бўлди.
Фам Туан шунингдек Америкага қарши уруш қатнашчиси ҳам бўлган. 1972-йил декабр ойида америкаликлар Шимолий Ветнам ҳудудини билан бомбардимон қилишни бошладилар. Ўша йилнинг 26-декабрида Фам Туан МиГ-21 самолётида бомбардимончилар гуруҳига қарши жанга чиқди.
1977-йилда Фам Туан Москвага келди ва у ерда Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясига ўқишга кирди. 1979-йил апрел ойида махсус комиссия қарори билан Фам Туан Ветнам Социалистик Республикасидан (СРВ) космонавтлик учун номзодлар гуруҳига киритилди ва Космонавтларни тайёрлаш марказида ўқишни бошлади.
1980-йил 23-июлда Москва вақти билан соат 21.33 да Байқўнғир космодромидан „Союз-37“ космик кемаси билан ракета учирилди.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1980-йил 31-июлдаги фармони билан „Салют-6“ – „Союз“ орбитал илмий-тадқиқот комплексида космик парвозни муваффақиятли амалга оширгани ва бунда кўрсатилган жасорат ва қаҳрамонлик учун Фам Туан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони, Ленин ордени ҳдмда „Олтин юлдуз“ медали билан тақдирланган.
Фам Туан 2008-йилда нафақага чиқди.
Унвонлари
Генерал-лейтенант (1999),
СРВ учувчи-космонавти (1980),
Халқ Қуролли Кучлари Қаҳрамони (09.03.1973),
Меҳнат Қаҳрамони (08.01.1980).
Ленин ордени (31.07.1980),
Ветнам орденлари,
1-даражали Хо Чи Мин (01.01.1980),
1-даражали „Ҳарбий жасорат учун“ медаллари,
„Коинотни ўрганишдаги хизматлари учун“ медаллари
"(12.04.2011). Буюк Пётр халқаро мукофоти лауреати (2001).
Манбалар
- ↑ Иван Петров. Победа „Интеркосмоса“ // журнал "Дружба народов", № 7, 1982. стр.268-269
- ↑ Фам Туан (Пҳам Туан) // Совецкий энсиклопедический словар. редколл., гл. ред. А. М. Прохоров. 4-э изд. М., „Совецкая энсиклопедия“, 1986. стр.1401
- ↑ Фам Туан (Пҳам Туан) // Болшой энсиклопедический словар (в 2-х тт.). / редколл., гл. ред. А. М. Прохоров. том 2. М., „Совецкая энсиклопедия“, 1991. стр.541
- ↑ „Фам Туан“.