Fan (nashriyot)
„Фан“ (тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси нашриёти давлат корхонаси)[1] – Ўзбекистон Фанлар академиясининг илмий нашриёти. Академия тизимидаги илмий тадқиқотлар натижаларини тўпламлар, монографиялар, илмий-оммабоп рисолалар, мукаммал ва танланган асарлар ҳамда журнал мақолалари тарзида илмий жамоатчиликка ва оммага етказиб беради.
| Мамлакат | |
|---|---|
| Асос солинган | 1934-йил |
| Раҳбар(лар) | Элёр Муродов |
Тарихи
Нашриёт Ўзбекистон Фан қўмитаси ҳузуридаги бўлим сифатида 1934-йилда ташкил топган. „Фан“ номи ўз тарихи давомида бир неча бор ўзгарган: Ўзбекистон Фанлар академияси нашриёти (1943—63), Ўзбекистон ССР „Наука“ нашриёти (1964—66); 1966-йилдан Ўзбекистон Фанлар академиясининг „Фан“ нашриёти. 1940-йилдан нашриётнинг махсус босмахонаси ишга туширилди. Нашриёт 2004-йилда қарийб 150 номда китоб ва журналлар нашр этди (умумий қажми 2000 босма табокдан ортиқ).
Фаолияти
Китоб нашрларининг асосий турини кўп жилдли мукаммал ва танланган асарлар, илмий тадқиқот натижалари, монография ва илмиёммабоп асарлар ташкил этади. „Фан“да Алишер Навоийнинг 10 жилдли „Танланган асарлар“и илк бор рус тилида нашр этилди. Т. Н. Қори Ниёзийнинг 8 жилдли, Ҳ. М. Абдуллаевнинг 7 жилдли, Ойбекнинг 20 жилдли, Ҳамзанинг 5 жилдли, Ҳамид Олимжоннинг 10 жилдли, Ғафур Ғуломнинг 12 жилдли, СВ. Стародубсевнинг 6 жилдли „Тула асарлар тўплами“, И. М. Мўминов, В. П. Шчеглов ва бошқа олимларнинг кўп жилдли „Танланган асарлар“и чоп этилди. Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан унинг 60 босма табокдан иборат „Зижи Кўрагоний“ асари; Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейига Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг „Тарихи Рашидий“ асари ҳамда И. М. Мўминовнинг „Амир Темурнинг Урта Осиё тарихида тутган урни ва роли“ китоби, „Алпомиш“ халқ қаҳрамонлик эпоси (ўзбек ва рус тилларида) нашр этилди. 2004-йилда Алишер Навоийнинг 20 жилдли „Мукаммал асарлар туплами“ нашри ниҳоясига етказилди.
„Фан“ нашриётида „Фан ва турмуш“ илмиёммабоп жур.и, шунингдек, 11 илмий журналлар: „Гелиотехника“, „Ўзбекистон тарихи“, „Ўзбекистон физика журнали“, „Механика муаммолари Ўзбекистон журнали“, „Информатика ва энергетика муаммолари Ўзбекистон журнали“, „Ўзбекистонда ижтимоий фанлар“, „Ўзбекистон биология журнали“, „Ўзбекистон кимё журнали“, „Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маърузалари“, „Ўзбек тили ва адабиёти“, „Фармацевтика журнали“ни нашр этади.
„Фан“ нашриётини ривожлантиришда Ж. Шарипов, А. Ёқубов, Ю. Юсупов, Х,. Бектемиров, Н. Ҳотамов, З. А. Милман, У.Зокиров муайян ҳисса қўшган[2].
2000-йил 9-июн куни қабул қилинган 223-сонли „Республикаси Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра Фанлар академияси нашр ишларини ва „Фан“ нашриёти фаолиятини назорат қилади[3].
Манбалар
- ↑ „ФАН ДК О'зР ФАНЛАР АКАДЕМИЙАСИ НАСҲРИЙОТИ ДК - Тошкент, О'збекистон: контактлар, манзил, телефон, факс, э-маил, сайт, жойлашув ва фаолият турлари - ҳамма ма’лумотлар Еллоw Пагес Узбекистан ташкилотлар ма’лумотномасида.“ (уз). еллоwпагес.уз. Қаралди: 2023-йил 3-декабр.
- ↑ „Фан ҳақида — У ким, бу нима“ (уз-УЗ). ҚОМУС.ИНФО. Қаралди: 2023-йил 3-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ „ 223-сон 09.06.2000. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида“. лех.уз. Қаралди: 2023-йил 3-декабр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |