Fan va turmush
Фан ва турмуш – Ўзбекистон Фанлар академиясининг илмий-маърифий, оммабоп журнали. Тошкент шаҳрида 1 йилда 6 марта нашр қилинади. Дастлаб „Социалистик илм ва техника“ (1933—1935), „Социалистик фан ва турмуш“ (1939—1941) номлари билан чоп этилган. Муайян сабаблар туфайли 1941-йил июлидан 1957-йил февралгача нашр этилмаган. 1957-йилдан ҳозирги номдаги журналнинг қайта тикланишида Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари Ҳ. Абдуллаев, Т. ҚориНиёзий, журналист А. Ёқубовнинг хизмати катта. Журналга таниқли олимлар Отажон Ҳошим (193337), Т. ҚориНиёзий (1937, 194041, 195870), И. Исломов (193839), И. Муминов (1957), М. Урозбоев (1970—1971), М. Ҳомидхонов (1972), Ё. Тўрақулов (197488), К. Зуфаров (1988—1992), М. Шарифхўжаев (1992—2001)лар муҳаррирлик қилишган.
| Фан ва Турмуш | |
|---|---|
| Соҳаси | Илмий-оммабоп |
| Даврийлиги | Икки ойда бир марта |
| Номининг қисқартмаси | ФваТ |
| Тили | Ўзбекча, Русча |
| Таҳририят манзили | 700047, Тошкент, Академик Яҳё Ғуломов кўч., 70 |
| Бош муҳаррир | Беҳзод Йўлдошев |
| Муассислар | ЎзФа |
| Нашриёт (мамлакат) | Рута Принт (Ўзбекистон) |
| Нашр тарихи | 1937 йилдан |
| Ҳажми | 7.5 босма табоқ |
| Адади | 4200 нусха |
| | |
| Веб-сайти: www.фват.уз | |
Ўтган даврларда журнал саҳифаларида илм-фаннинг барча соҳалари, уларнинг айрим тармоқлари ривожи, жаҳондаги турли элелатлар ҳақида мунтазам равишда мақолалар чоп этилди. Ўзбекистонда фантаст ёзувчиларнинг шаклланишида журнал муҳарририяти ҳузуридаги „Фантаст ёзувчилар мактаби“нинг ҳиссаси катта бўлди (Ҳ. Шайхов, М. Маҳмудов, С. Абдуллаева, Ғ. Жаҳонгиров, Х. Дустмуҳамедов, О. Муминов, Р. Обидов ва бошқалар).
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида журнал мамлакат халқи, айниқса, ёш авлод қалби ва тафаккурида миллий ғоя, миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга, демократик тамойилларга ҳамда фаннинг сўнгги ютуқларига асосланган замонавий дунёқарашни шакллантиришга, халқимизни юксак маънавиятли, маърифатли этиш йўлида жаҳон кашфиётларини, ўзбек олимларининг хорижий мамлакатлар илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлиги натижаларини кенг тарғиб қилишга, буюк мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳамда илмий меросидан халқимизнинг баҳраманд бўлишига алоҳида эътибор бериб келмоқда.
2003-йилдан журналда мақолалар ўзбек ва рус тилларида чоп этилмоқда. Муҳаррири Шуҳрат Эгамбердиев (2002-йилдан).
Ҳаволалар
| Матбуот нашри ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |