Faner
Фанер (франс. фоурнир – устмауст қўймоқ) – юпқа ёғоч шпонлар (қатламлар)ни қатлам-қатлам қилиб ёпиштириб тайёрланган қурилиш материали. Фанер шпонлари ёғоч ғўлаларни тарашлаб йўниш, арралаб тилиш ва сидириб шилиш усулларида тайёрланади. Ғўлани сидириб шилиш усули кенг тарқалган. Бу усулга кўра, буғланган ёки қайнатилган гула махсус станок шпинделларига қистириб айлантирилади. Ғўла ўқига параллел ўрнатилган узун тиғ (пичоқ) айланаётган ғўлага яқинлаштирилса, ундан юпқа қатлам (шпон) шилиниб ажралиб чиқади. Ҳосил бўлган қатлам бўлаклаб қирқилади ва қуритилади. Қуриган шпонлар қатлам-қатлам қилиб елимланади. Фанер қатламлари қайин, қайрағоч, қарағай, дуб ва бошқа дарахт ғўлаларидан тайёрланади. Фанернинг тунука қопланган, ўтга ва сувга чидамли хиллари ҳам бўлади. Ишлаб чиқариладиган Фанернинг стандарт қалинлиги 1 – 19 мм, эни ва бўйи 725–2440 мм ни ташкил этади. Фанер қурилиш, автомобилсозлик, вагонсозлик, кемасозлик, самолёцозлик, мебел саноати, телевизорлар ишлаб чиқариш ва бошқаларда қўлланади (қаранг Ёғочсозлик саноати).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |