ФАНО ВА БАҚО (араб. — фано — фонийлик, ёъқолиш, оъткинчилик; бақо — боқийлик, барқарорлик). Фано — ёмон хулқларнинг ёъқ боълиши, бақо эса, яхши хулқларнинг барқарор боълиши билан изоҳланади. Ёмон хулқлардан воз кечганлар учун нафс хоҳиш истаклари фано (ёъқ) боълиб кетади, эзгу ният ва ихлос бақо (доимийлик) касб этади. Фано ҳолатида солик оъз хатти-ҳаракатлари манбаини Аллохда коъради. Фано соликнинг Аллоҳга энг яқин келган даражаси ҳисобланади. Суфий адабиётида „Аллоҳда ёъқ боълиб кетиш“ ибораси билан қам мазкур тушунча изоҳланган. Фаридуддин Аттор эса „фано“ мазмунида „истигъроқ“ соъзини қоъллаган. Тавҳид уммонига гъарқ боълган солик уммондан бошқа нарсани коърмайди, ҳатто оъзини ҳам уммон томчиси сифатида мушоҳада қилади. Фано тушунчаси тасаввуфда турлича тасниф қилинган: фано аз-зот — солик оъзининг мавжуд эмаслигини, фақатгина Аллоҳ ҳақиқий мазмунда мавжуд эканини идрок этади. Фано ас-сифот — солик инсоний сифатлардан холи боълиши. Фано ал-феъл — Аллоҳни солик оъз хатти-ҳаракати ва фаолияти манбаси сифатида мушоҳада этиши. Шунингдек, фанонинг сулук ёълини босиб оътиш мақомлари билан богълиқ таснифи ҳам бор: фано фиш-шайх — солик тариқат шайхи истакларидан қабул қилиш ёълида оъз хоҳиш - истакларини воз кечиши. Фано фир-расул — соликнинг Пайгъамбар (а.с.) муҳаббатига гъарқ боълиши ва у зотнинг хулқлари билан хулқланиши. Фано филлаҳ — солик оъз сифат ва хусусиятларини ёъқотиб, Аллоҳнинг сифатлари билан безаниши. Фано босқичидан кейин бақо босқичи келади. Фано ва бақо тушунчасининг пайдо боълиши Абу Саид ал-Харроз (ваф. 899 й.) номи билан богъланади. Харроз фано ва бақони солик учун энг юқори босқич деб ҳисоблаган. Кейинчалик бу тушунча тасаввуфий адабиётда кенг тарқалиб кетди. Саррож ва Ж унайд Багъдодий фано тушунчасига эҳтиёткорона муносабатда боълишга чақирганлар. Боязид Бистомий ва Мансур Ҳалложнинг фано тушунчасига талқини танқидчилар томонидан лоҳут ва носутни коъшиб юбориш, деб баҳоланган. Ҳаллож фано тушунчасини шам олови ва парвона билан тасвирлаган боълса, Румий темирчининг босқонидаги темир мисолига оъхшатган. Бу темир шу даражада қизиб кетганки, маълум вақтда у оъзини олов деб оъйлайди. Бундай талқинлар кескин танқидларга учрайвериши оқибатида суфийлар фанонинг ахлоқий сифатлар билан богълиқ жиҳатларига коъпроқ ургъу берганлар. Фано ва бақо тушунчалари ваҳдатул-вужуд таълимотининг пайдо боълишига хизмат қилди. [1][2] [3] [4] [5] [6] [7] [8]

Манбалар

  1. ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. — Байрут, 2010; Хдким Термизий.
  2. ↑ Хатм ал-авлиё. — Байрут, 1965
  3. ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. — Қоҳира, 1994;
  4. ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. — Қоҳира, 1960;
  5. ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. — Миср, 1974. Т.Н .;
  6. ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. — Байрут, 1992; Лисониддин
  7. ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. — Қоҳира, 1966; Муҳаммад
  8. ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.