"Ажойиб ҳикоялар" илмий-фантастик журналининг тасвири, 1926 йил декабр.

Фантастика ёки тахайюлот (қадимги юн. пҳантастике — хаёлан тасвирлаш санъати) — бадиий санъат тури. Фантастикареализм ва натурализм йўналишидаги санъат, адабиётларнинг акси. Айрим ўринда фантастика реализм билан ҳам қўшилиб кетади. Фантастиканинг шакли мифологик тушунчаларни, эртакларни тасвирлашда кўринади. Инсон тасаввурида ҳайрон қолдирарли хаёлий образлар ва ҳодисалар, тўқима ҳолатлар, ажойиботлар олами бадиий асарда воқеликка, ҳаёт ҳақиқатига қарама-қарши қўйиб тасвирланади. Фантастиканинг адабиёт, санъатнинг бошқа тур ва жанрларидан фарқи шуки, унинг тасвир соҳаси амалда мавжуд бўлган ҳаёт эмас, балки турмуш ҳақидаги умумий тасаввурдан келиб чиқадиган ҳаётдир. Шунинг учун ҳамма нарса ва ҳодисалар жиддий ўзгарган, бўрттирилган, таажжублантирадиган даражада бўлади. Фантастиканинг мақсад ва вазифалари фақат инсон орзусини эмас, балки келажакда кутиладиган хатардан огоҳ қилиш, эстетик завқ бериш ҳамдир. Фантастика кўпинча халқ оғзаки ижодида учрайди. Лоф, латифалар ва достонларда фантастикани ўта бўрттирилган шаклда кузатиш мумкин („Алпомиш“, „Гўрўғли“, „Манас“ ва бошқалар). Гомернинг „Иллиада“ достони, Мигел де Сервантеснинг „Дон Кихот“ асари, Франсуа Рабленинг „Гаргантюа ёки Пантагрюэл“ ҳажвий асари, Жонатан Свифтнинг „Гулливернинг саёҳатлари“, Алигҳиэри Дантенинг „Илоҳий комедия“си, Марк Твеннинг „Том Соернинг саргузаштлари“, Гётенинг „Фауст“, Михаил Булгаковнинг „Итюрак“ ва бошқа асарлари фантастика йўналишининг ажойиб намуналари саналади. Корней Чуковскийнинг эртаклари, Алехандер Казансевнинг „Ёнувчи орол“, Александр Гриннинг „Алвон елканлар“ асарлари, Ханс Кристиан Андерсеннинг эртаклари ҳам катталарга ва болаларга мое фантастика жанрида ёзилган. Ҳозирги замон чет эл бадиий фантастикасининг намояндалари сифатида япониялик Кобо Абе, америкалик Айзек Азимовни, полшалик Станислав Лем ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Фантастика нафақат адабиётни, балки файласуфларнинг йирик ижодиётини ҳам ташкил қилади. Фантастикада образлар кўп ҳолларда яхлит мазмунда бўлса, яна айрим ўринларда рамзий маъно касб этади. Ҳозирги замон ўзбек адабиётида Тоҳир Маликнинг „Ҳикмат афандининг ўлими“, Т. Ҳобиловнинг „Ойга сафар“, Худойберди Тўхтабоевнинг „Сариқ девни миниб“, „Сариқ девнинг ўлими“, Ҳожиакбар Шайховнинг „Рене жумбоғи“ асарлари фантастика жанрида яратилган. Фантастика бадиий адабиётдан ташқари фолклорда, фалсафий утопияда, кино ва театрда, тасвирий санъатда ҳам муболағали бўрттириш билан акс эттирилади. Фантастика сюжет қурилмалари ва рамзий маъноларда ифодаланар экан, муаллифнинг ёки бир даврнинг дунёқараши, турмуш тарзи ва ундаги муаммолар мўъжизали, ғайритабиий шаклда тасвирланади.

ХИХ-ХХ асрларда илмий фантастика тараққий этди. Илмий фантастиканинг асосий вазифаси — келажакни башорат қилиб, бадиий ифодалашдан иборат. Асосий тасвир усули — фикрий эксперимент (тажриба). ХХ асрда илмий фантастиканинг равнақи жамият тараққиётида фан ва техниканинг тобора ўсиб бераётганлиги билан боғлиқ. Шартли равишда ижтимоий употия ва „антиутопия“ жанрлари, фалсафий, „маиший“, юмористик, „техник“ жанрлар фарқланади. Илмий фантастика умумадабий ва ўзига хос тасвирий воситалардан фойдаланади.

Илмий фантастиканинг асосчилари — Ф.Бекон (ХВИ аср), Бержерак, Ф.Гадвин (ХВИИ-ХВИИИ асрлар). ХИХ асрда франсуз фантасти Ж.Верн шуҳрат топди. Унинг „Ажойиб саёҳатлар“ туркум романларидан „Капитан Грантнинг болалари“, „Ер юзи бўйлаб 80 кунлик саёҳат“, „Капитан Гаттераснинг саргузаштлари“ кенг тарқалган. Инглиз ёзувчиси Г. Уэллс „Замон машинаси“, „Кўзга кўринмас одам“, „Дунёлар кураши“ романларида илмий-фантастик восита билан катта ижтимоий масалаларни ўртага қўйган. Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётида илмий фантастика мавзуси қадим замонлардан бери салмоқли ўринни эгаллаб келган. „Минг бир кеча“ туркумига кирган ҳикояларда, ўзбек фантастик эртакларида илмий фантастикага хос хусусиятлар мавжуд. Алишер Навоийнинг „Фарҳод ва Ширин“ достонидаги „ойнаи жаҳоннома“ ҳақидаги эпизодлар, „Садди Искандарий“даги Маллу тилсимига қарши кураш боби илмий фантастиканинг яхши намуналаридир. Ҳозирги замон ўзбек адабиётида илмий фантастикага хос йўналиш кўпроқ ҳикоя ва очеркларда кўринмоқда.

Адабиётлар

  • Кагарлицкий Ю. Ш., Герберт Уэллс, М., 1963;
  • Иленков Э. В., Об эстетической природе фантазии, в сб.: Вопроси эстетики, вип. 6, М., 1964.