Fantom aʼzo
Фантом аъзо — кесилган ёки йўқотилган, аммо ҳалигача сезгиси сақланиб қолгандек туюладиган қўл ёки оёқ аъзоси. Ампутацияни бошдан кечирган одамларнинг тахминан 80-100 фоизида кесилган оёқ-қўлларини ҳали ҳам ҳис қилиб тургандек туйғу кузатилади. Бироқ, улардан жуда кам фоиздаги одамлар кесилган аъзоларда ҳаёлий оғриқни бошдан кечиради. Бу ҳислар ампутацияланганларда нисбатан тез-тез учрайди ва одатда даволанишсиз икки-уч йил ичида йўқолади. Тадқиқотлар фантом аъзо оғриғининг (ПЛП) асосий механизмларини ва самарали даволаш усулларини ўрганишда давом этмоқда[1].
Белгилар ва симптомлар
Кўпчилик (80 % дан 100 % гача) ампутация қилинган беморлар фантом аъзо ҳиссини бошдан кечиради, уларнинг баъзиларида бу ҳис оғриққа алоқадор бўлмайди[2]. Ампутация қилинган одам фантом аъзо ҳали ҳам тананинг бир қисми эканлигини жуда кучли ҳис қилиши мумкин[3].
Одамлар баъзида аслида йўқ бўлган қўллари билан имо-ишора қилаётгандек ҳис қилишади, қўллари/оёқлари қичишаётгандек бўлади ёки ҳатто нарсаларни олишга ҳаракат қилишади. Улар қўллари ёки оёқларини бутунлай йўқ деб эмас, балки калталашиб қолган деб ўйлашади. Баъзида оғриқ стресс, таҳлика ва об-ҳаво ўзгариши сабабли кучайиши мумкин[4]. Экстремал об-ҳаво шароитлари, айниқса музлашдан паст ҳароратлар сезувчанликнинг ошишига олиб келиши мумкин. Фантом аъзо оғриғи одатда вақти-вақти билан бўлади, лекин баъзи ҳолларда доимий ҳам бўлиши мумкин. Ҳуружлар частотаси ва интенсивлиги одатда вақт ўтиши билан камаяди[4].
Фантом аъзолардаги репрессив хотиралар ампутациядан кейинги ҳисларнинг сабаби бўлиши мумкин. Хусусан, бир нечта беморлар кесилган қўлларининг кафтида тирноқлар ботиб тургандек оғриқни ҳис қилишаётганини айтишган. Йўқотилган оёқ-қўл туфайли моторика кучайиб кетади, шунинг учун беморда моторик маълумотлар кўпайиши оқибатида оғриқ ҳисси сезилаётгандек бўлиши мумкин. Беморда қўлни мушт қилиб сиқиш бўйича аввалги моторика буйруқлари ва мушт ичида тирноқларини кафтига ботириш ҳақидаги сенсорли маълумотларнинг репрессив хотиралари мавжуд бўлиб, бу хотиралар миядаги олдинги нейрон алоқалар туфайли сақланиб қолади[5].
Фантом аъзо синдроми
"Фантом аʻзо" атамаси 1871-йилда шифокор Силас Wеир Митчелл томонидан киритилган[6]. Кўп йиллар давомида фантом аъзо пайдо бўлишининг асосий гипотезаси ампутация жойида периферик асаб тизиминида юзага келганлиги эди (нейрома). 1980-йилларнинг охирига келиб, Роналд Мелзаcк бу гипотеза хато эканлигини эътироф этди, чунки оёқ-қўлларисиз туғилган кўплаб одамларда ҳам фантом аъзо ҳисси юзага келган[7]. Мелзаcкнинг сўзларига кўра, танадаги бу ҳиссиёт ўзаро боғланган нерв тузилмаларининг кенг тармоғи томонидан яратилган бўлиб, у буни „нейроматрица“ деб атаган[7].
Натионал Институтес оф Ҳеалтҳ да (Миллий Соғлиқни сақлаш институти, НИҲ) Понс ва унинг ҳамкасблари (1991) макака маймунларида бирламчи соматосенсор кортекс ҳиссий маълумотлар йўқолганидан кейин сезиларли даражада қайта ташкил этилишини кўрсатди.[8].
Бу натижалар ҳақида эшитган Вилаянур С. Рамачандран одамларда фантом аъзо ҳиссиётлари инсон миясининг соматосенсор кортексида қайта ташкил этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Рамачандран ва унинг ҳамкасблари ушбу фаразни юзнинг турли қисмларини силаш етишмаётган аъзонинг турли қисмларига тегиниш ҳисси пайдо бўлишига олиб келишини кўрсатиб бердилар. Кейинчалик ампутацияланганларнинг миясини сканерлаш Понс маймунларда кузатган кортикал қайта ташкил этилишини яна бир бор исботлади[9].
Кортексдаги нотўғри ўзгаришлар фантом оғриғига сабаб бўлиши мумкин, аммо ҳаммаси ҳам бунга боғлиқ эмас. Тамар Макин (Оксфорд) ва Маршалл Девор (Ҳебреw Университй, Қуддус) каби оғриқлар бўйича тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, фантом аъзо оғриғи биринчи навбатда периферик асаб тизимидаги „кераксиз“ маълумотлар натижасидир[10],
Фантом аъзодаги оғриқнинг асосий нейрон механизмлари бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, унинг сабаблари ҳақида ҳали ҳам аниқ консенсус мавжуд эмас. Мия ҳам, периферик асаб тизими ҳам бу жараёнда иштирок этиши мумкин[11].
Аниқроқ механизмлар ва тушунтиришлар бўйича тадқиқотлар давом этмоқда[12].
Нерв механизмлари
Оғриқ, ҳарорат, тегиниш ва босим маълумотлари марказий асаб тизимига антеролатерал тизим (спиноталамик йўллар, спиноретикуляр йўллар, спиномезенсефалик йўллар) орқали етказилади, оғриқ ва ҳарорат маълумотлари латерал спиноталамик йўллар орқали бирламчи сезги кортексига узатилади. Париэтал лобдаги постcентрал гирусда сенсорли маълумотлар соматотропик тарзда ифодаланади ва сенсорли ҳомунcулус ҳосил бўлади[13].
Фантом аъзо синдромида тананинг ортиқ мавжуд бўлмаган қисмидан оғриқни кўрсатадиган сенсорик маълумот мавжуд бўлади. Ушбу ҳодиса ҳали ҳам тўлиқ тушунилмаган, аммо бу соматосенсор кортекснинг фаоллашувидан келиб чиққан деб тахмин қилинади.
Даволаш
Сўнгги йигирма йил ичида даволанишга ёндашувларнинг аксарияти симптомларнинг изчил яхшиланишини кўрсатмади. Даволаш усуллари антидепрессантлар, орқа мия стимуляцияси, вибрация терапияси, игна санчиб даволаш, гипноз ва биофеэдбаcк кабиларни ўз ичига олади[14]. Аммо, қайси даво чораси бошқалардан кўра самаралироқ эканлиги ҳақида ишончли далиллар йўқ[15].

Кўпгина даволаш усуллари у қадар самарали эмас[16]. Кетамин ёки морфин операция вақтида фойда бериши мумкин[17]. Морфин операциядан кейин ҳам узоқ вақт давомида фойдали бўлиши мумкин[17]. Габапентин ҳақида турлича далиллар ва фикрлар мавжуд[17]. Маҳаллий анестезияни таъминлайдиган периневрал катетерлар жарроҳликдан сўнг фантом аъзо оғриғининг олдини олиш учун қўйилганда яхши самара бермаган[18].
Жамоатчиликка қизиқиш уйғотган ёндашувлардан бири кўзгу қутисидан фойдаланишдир. Кўзгу қутиси инсон қўл ёки оёғини худди кесилмагандек кўриши ва фантом аъзосини гўё „ҳаракатлантира олишини“ кўриб, уни потенциал оғриқли позициялардан чиқариш имконини беради[19].
Кўзгу терапияси В. С. Рамачандран томонидан 1990-йилларнинг бошида даво чораси сифатида киритилган бўлса-да, 2009-йилгача у ҳақида кам тадқиқот олиб борилган ва 2016-йилги тақризларга кўра, кейинги тадқиқотларнинг аксарияти сифациз бўлган[20]. Кўзгу терапияси (МТ) бўйича кўплаб ҳисоботларнинг илмий сифатини ҳам танқид қилган 2018-йилги тақриз 2012- ва 2017-йиллар оралиғида ўтказилган 15 та сифатли тадқиқотни аниқлади (115 та нашрдан) ва „Кўзгу терапияси фантом аъзо оғриғини бартараф этишда, кунлик оғриқ эпизодларининг интенсивлиги ва давомийлигини камайтиришда самара бериши мумкин, бу фантом оғриғи учун тўғри, оддий ва арзон даво чорасидир“ деган хулосага келди[21].
Бошқа фантом сезгилар
Фантом сезгилар, шунингдек, қўл-оёқлардан ташқари бошқа аъзоларни олиб ташлангандан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин, масалан, кўкрак ампутациясидан сўнг[22], тишни олиб ташлашдан кейин (фантом тиш оғриғи)[23] ёки кўз ампутацияси ўтказилгач (фантом кўз синдроми)[24].
Жинсни ўзгартириш операциясидан кейин баъзи одамлар фантом генитал аъзо сезгиси ҳақида шикоят қилишган. Бундай шикоятлар операциядан кейинги трансгендер аёллар орасида камроқ тарқалган, аммо трансгендер эркакларда бу кўпроқ содир бўлган. Худди шундай, мастектомиядан ўтган субектлар фантом кўкрак оғриғини бошдан кечиришган; бу шикоятлар операциядан кейинги трансгендер эркаклар орасида анча кам учрайди[25].
Манбалар
- ↑ Манчиканти, Лахмаиаҳ; Сингҳ, Вижай; Босwелл, Марк В. (2007-01-01), Wалдман, Стевен Д.; Блоч, Жосепҳ И. (муҳ.), „чаптер 28 - Пҳантом Паин Сйндромес“, Паин Манагемент, W.Б. Саундерс: 304–315, дои:10.1016/б978-0-7216-0334-6.50032-7, ИСБН 978-0-7216-0334-6, қаралди: 2019-12-09
- ↑ Чаҳине, Лама; Канази, Гҳассан (2007). "Пҳантом лимб сйндроме: А ревиэw". МЕЖ Анестҳ 19 (2): 345–55. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-07-21. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20190721010514/ҳттпс://пдфс.семантиcсчолар.орг/0ф8д/2б80б5c20эд0э21076де4б5аc48327cа05д2.пдф. Қаралди: Жулй 20, 2019.Фантом аъзо]]
- ↑ Мелзаcк, Р. (1992). "Пҳантом лимбс". Сcиэнтифиc Америcан 266 (4): 120–126. дои:10.1038/сcиэнтифиcамериcан0492-120. ПМИД 1566028. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_сcиэнтифиc-америcан_1992-04_266_4/паге/120.
- ↑ 4,0 4,1 Николажсен, Л.. Wалл & Мелзаcк'с Техтбоок оф Паин, 5тҳ, Элсевиэр, 2006 — 961–971-бет.
- ↑ Рамачандран, В. С. (1998-11-29). "Cонсcиоуснесс анд бодй имаге: лессонс фром пҳантом лимбс, Cапграс сйндроме анд паин асймболиа". Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй оф Лондон. Сериэс Б: Биологиcал Сcиэнcес 353 (1377): 1851–1859. дои:10.1098/рстб.1998.0337. ИССН 0962-8436. ПМИД 9854257. ПМC 1692421. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=1692421.
- ↑ Wоодҳоусе, Анниэ (2005). „Пҳантом лимб сенсатион“. Cлиниcал анд Эхпериментал Пҳармаcологй анд Пҳйсиологй. 32 (1-2): 132-134. дои:10.1111/ж.1440-1681.2005.04142.х. ИССН 0305-1870. ПМИД 15730449.
- ↑ 7,0 7,1 Cанадиан Псйчологй, 1989, 30:1
- ↑ "Массиве cортиcал реорганизатион афтер сенсорй деафферентатион ин адулт маcақуэс.". Сcиэнcе 252 (5014): 1857–1860. 1991. дои:10.1126/сcиэнcе.1843843. ПМИД 1843843. ҳттпс://семантиcсчолар.орг/папер/26644cд01а5д33015э37ф9c3д68б2298бд2д52а2.
- ↑ Рамчандран, ВС; Ҳирстеин, Wиллиам (1998). "Тҳе перcептион оф пҳантом лимбс". Браин 121 (9): 1603–1630. дои:10.1093/браин/121.9.1603. ПМИД 9762952. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_браин_1998-09_121_9/паге/1603.
- ↑ Перипҳерал нервоус сйстем оригин оф пҳантом лимб паин, Паин, Вол. 155, Иссуэ 7, пагес 1384-1391
- ↑ Cоллинс, Кассондра Л; Русселл, Ҳаннаҳ Г. (2018). "А ревиэw оф cуррент тҳеориэс анд треатменц фор пҳантом лимб паин". Ж Cлин Инвест 128 (6): 2168–2176. дои:10.1172/ЖCИ94003. ПМИД 29856366. ПМC 5983333. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5983333. "Cуррентлй, тҳе мост cоммонлй поситед CНС тҳеорй ис тҳе cортиcал ремаппинг тҳеорй (CРТ), ин wҳич тҳе браин ис белиэвед то респонд то лимб лосс бй реорганизинг соматосенсорй мапс (16)... Wҳиле ан ампутатион диреcтлй аффеcц тҳе ПНС, тҳе CНС ис алсо аффеcтед дуэ то чангес ин сенсорй анд мовемент сигналинг. Дебате стилл ремаинс овер тҳе cаусе анд маинтаининг фаcторс оф ботҳ пҳантом лимбс анд тҳе ассоcиатед паин."
- ↑ Каур, Амреэт; Гуан, Юхи (2018). "Пҳантом лимб паин: А литературе ревиэw". Чин Ж Трауматол 21 (6): 366–368. дои:10.1016/ж.cжтеэ.2018.04.006. ПМИД 30583983. ПМC 6354174. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6354174. "Ит ис унсурприсинг тҳат wитҳ ан ампутатион тҳат суч ан интриcате ҳигҳwай оф информатион транспорт то анд фром тҳе перипҳерй май ҳаве тҳе потентиал фор проблематиc неурологиc девелопменц...Алтҳоугҳ пҳантом лимб сенсатион ҳас алреадй беэн десcрибед анд пропосед бй Френч милитарй сургеон Амброисе Паре 500 еарс аго, тҳере ис стилл но детаилед эхпланатион оф иц мечанисмс."
- ↑ Каур, Амреэт; Гуан, Юхи (Деcембер 2018). "Пҳантом лимб паин: А литературе ревиэw". Чинесе Жоурнал оф Трауматологй 21 (6): 366–368. дои:10.1016/ж.cжтеэ.2018.04.006. ИССН 1008-1275. ПМИД 30583983. ПМC 6354174. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6354174.
- ↑ Фоэлл, Женс; Бекратер-Бодманн, Робин; Флор, Ҳерта; Cоле, Жонатҳан (Деcембер 2011). "Пҳантом Лимб Паин Афтер Лоwер Лимб Траума: Оригинс анд Треатменц". Тҳе Интернатионал Жоурнал оф Лоwер Эхтремитй Wоундс 10 (4): 224–235. дои:10.1177/1534734611428730. ПМИД 22184752. ҳттпс://семантиcсчолар.орг/папер/1ф15898б44062538дф7эc25д261б894c11ффб475.
- ↑ Алвиар, Мариа Женелйн М.; Ҳале, Том; Дунгcа, Моналиса (2016-10-14). "Пҳармаcологиc интервентионс фор треатинг пҳантом лимб паин". Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс 10 (8): CД006380. дои:10.1002/14651858.CД006380.пуб3. ИССН 1469-493Х. ПМИД 27737513. ПМC 6472447. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6472447.
- ↑ Флор, Ҳ; Николажсен, Л; Женсн, Т (Новембер 2006). "Пҳантом лимб паин: а cасе оф маладаптиве CНС пластиcитй?". Натуре Ревиэwс Неуросcиэнcе 7 (11): 873–881. дои:10.1038/нрн1991. ПМИД 17053811. Арчивед фром тҳе оригинал он 2012-07-22. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120722014045/ҳттп://криэгер.жҳу.эду/себин/с/у/Флор_эт_ал_2006.пдф. Қаралди: 2012-04-16.Фантом аъзо]]
- ↑ 17,0 17,1 17,2 МcCормиcк, З; Чанг-Чиэн, Г; Маршалл, Б; Ҳуанг, М; Ҳарден, РН (Фебруарй 2014). "Пҳантом лимб паин: а сйстематиc неуроанатомиcал-басед ревиэw оф пҳармаcологиc треатмент.". Паин Медиcине 15 (2): 292–305. дои:10.1111/пме.12283. ПМИД 24224475.
- ↑ Босанқуэт, ДC.; Гласбей, ЖC.; Стимпсон, А.; Wиллиамс, ИМ.; Тwине, CП. (Жун 2015). "Сйстематиc Ревиэw анд Мета-аналйсис оф тҳе Эффиcаcй оф Перинеурал Лоcал Анаэстҳетиc Cатҳетерс афтер Мажор Лоwер Лимб Ампутатион.". Эур Ж Васc Эндовасc Сург 50 (2): 241–9. дои:10.1016/ж.эжвс.2015.04.030. ПМИД 26067167.
- ↑ Рамачандран, В. С., Рогерс-Рамачандран, Д. C., Cобб, С. (1995). "Тоучинг тҳе пҳантом". Натуре 377 (6549): 489–490. дои:10.1038/377489а0. ПМИД 7566144.
- ↑ Барбин Ж., Сеэтҳа В., Cасиллас Ж.М., Пайсант Ж., Пéренноу Д. (Септембер 2016). "Тҳе эффеcц оф миррор тҳерапй он паин анд мотор cонтрол оф пҳантом лимб ин ампутеэс: А сйстематиc ревиэw". Анналс оф Пҳйсиcал анд Реҳабилитатион Медиcине 59:4 (4): 270–275. дои:10.1016/ж.реҳаб.2016.04.001. ПМИД 27256539. "" "Тҳе левел оф эвиденcе ис инсуффиcиэнт то реcомменд МТ ас а фирст интентион треатмент фор ПЛП"""
- ↑ Cампо-Приэто, П; Родрíгуэз-Фуэнтес, Г (Новембер 14, 2018). "Эффеcтивенесс оф миррор тҳерапй ин пҳантом лимб паин: А литературе ревиэw". Неурологиа. дои:10.1016/ж.нрл.2018.08.003. ПМИД 30447854. "Ит ис а валид, симпле, анд инехпенсиве треатмент фор ПЛП. Тҳе метҳодологиcал қуалитй оф мост публиcатионс ин тҳис фиэлд ис верй лимитед, ҳигҳлигҳтинг тҳе неэд фор аддитионал, ҳигҳ-қуалитй студиэс то девелоп cлиниcал протоcолс тҳат cоулд махимисе тҳе бенефиц оф МТ фор патиэнц wитҳ ПЛП."
- ↑ Аҳмед, А.; Бҳатнагар, С.; Рана, С. П.; Аҳмад, С. М.; Жоши, С.; Мишра, С. (2014). "Преваленcе оф пҳантом бреаст паин анд сенсатион амонг постмастеcтомй патиэнц суфферинг фром бреаст cанcер: а проспеcтиве студй". Паин Праcт 14 (2): Э17–28. дои:10.1111/папр.12089. ПМИД 23789788.
- ↑ Марбач, Ж. Ж.; Рапҳаэл, К. Г. (2000). "Пҳантом тоотҳ паин: а неw лоок ат ан олд дилемма". Паин Мед 1 (1): 68–77. дои:10.1046/ж.1526-4637.2000.00012.х. ПМИД 15101965.
- ↑ Сöрöс, П.; Во, О.; Ҳусстедт, И.-W.; Эверс, С.; Гердинг, Ҳ. (2003). "Пҳантом эе сйндроме: Иц преваленcе, пҳеноменологй, анд путативе мечанисмс". Неурологй 60 (9): 1542–1543. дои:10.1212/01.wнл.0000059547.68899.ф5. ПМИД 12743251. ҳттпс://семантиcсчолар.орг/папер/71950c2б1дc9а0эc69фафc7а2cд032615cд29ф5c.
- ↑ Пҳантом Пенисес Ин Транссехуалс, бй В.С. Рамачандран; ин Жоурнал оф Cонсcиоуснесс Студиэс Волуме 15, Нумбер 1, 2008, пп. 5-16(12); ретриэвед Жулй 30, 2016