Faol harorat
Фаол ҳарорат (фойдали ҳарорат) – қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланишига қулай таъсир кўрсатадиган ҳаво ҳарорати. Қишлоқ хўжалиги экинлари фаол вегетация даврининг иссиқлик билан таъминланганлиги кўрсаткичи ҳисобланади. Ер шарининг турли ҳудудларида экинлар ривожланиши учун йиллик ҳарорат (иссиқлик) ресурсларининг қулайлик даражасини баҳолашда вегетация давридаги 10° дан юқори бўлган фаол ҳарорат йиғиндиси қўлланади. Фаол ҳарорат йиғиндиси 10° дан юқори бўлган барқарор ўртача суткалик ҳароратларни қўшиш йўли билан топилади.
Фаол ҳарорат етарли бўлмаган ҳолларда экин ўсмай ёки пишмай қолади. Экинлар турлари, навлари ва дурагайларини минтақалар бўйича жойлаштиришда, экиннинг иссиқлик билан таъминланганлик даражасини ҳисоблашда фаол ҳарорат кўрсаткичидан фойдаланилади (яна қаранг Самарадор ҳарорат).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |