Фақиҳ (араб. фқйҳ — فقيه билгувчи) ислом илоҳиётчиси, ҳуқуқшуноси, фиқҳ бўйича мутахассис шунингдек, ижтимоий нормалар мажмуи кенг маънода ислом ҳуқуқи. Фиқҳни пухта эгаллаган илоҳиётчи-ҳуқуқшунослар фақиҳ дейилади[1].

Ислом ҳуқуқшунослигида “фиқҳ” ва “шариат” атамаларидан синоним сифатида фойдаланадилар. Бошқа бир фикрга кўра, шариат кенг ма'нода мусулмон ҳуқуқи, фиқҳнинг манбаи, Фиқҳ эса шариатнинг ме'ёрий-ҳуқуқий қисми бўлиб, у асосан мусулмонларнинг жамиятдаги хулқ-атвор нормалари, шунингдек, мо'миннинг Аллоҳ олдидаги мажбуриятлари масалаларини кўриб чиқади[2].


Манбалар

  1. ↑ Ислам: ЭС, 1991, с. 250.
  2. ↑ Кирабаев, 2005, с. 61—62.