Василий Верешегин Фақир

Фақир (арабча: فقیر‎‎ – камбағал) моддий ёки маънавий жиҳатдан муҳтож одам. Камбағал (фуқаро)га, яъни ижтимоий жиҳатдан ночор одамларга ғамхўрлик қилиш зарурлиги Қур’они каримда, сунна ва панднома асарларида алоҳида таъкидланади. Зоҳидлик ва сўфийлик „камбағаллик“ („фақр“, „фуқр“)ни кенг тарғиб қилган. „Фақир“ дейилганда „дарвиш“ ва „сўфий“лар тушунилган. Шоирлар, муаллифлар, хаттотлар ҳам ўзларини камтарлик билан Фақир деб аташган.

Фақир – моддий жиҳатдан мухтож, ночор, камбағал, қашшоқ одам. Баъзи кишилар (шоирлар, муаллифлар, хаттотлар) „мен“ сўзи ўрнида ўзларини камтарлик билан фақир деб аташган.

Манбалар

Ислом энсиклопедияси – Тошкент 2004