Фарадей қонуни - электролизнинг миқдорий қонунлари. М. Фарадей очган (1833—1834). Фарадей қонуни электродларда ажралган модда массасининг модда табиатига ва электролитдан ўтган заряд миқдорига боғланишини ифодалайди. Фарадейнинг қонуни электродда ажралган модданинг массаси т электролитдан ўтган заряд миқдори қ га тўғри пропорсионал эканлигини, 2қонуни электролитдан бир хил заряд ўтганда ажраладиган турли моддаларнинг массалари бу моддаларнинг кимёвий эквивалентлари А га пропорсионал эканлигини билдиради. Фарадейнинг 2 қонунидан турли моддаларнинг 1 га эквивалентини ажратиш учун бир хил заряд кераклиги келиб чиқади. Фарадей қонунини м=(ҚФ)(Мз),{\дисплайстйле м \ = \ \лефт({ Қ \овер Ф }\ригҳт)\лефт({ М \овер з }\ригҳт),} шаклда ёзиш мумкин, бунда Ф— Фарадей сони.