Faramurz
Абу Мансур Фарамурз (форсча: ابو منصور فرامرز; Фарамурз исми машҳур) Исфаҳоннинг Какуйийлар сулоласи амири. Муҳаммад ибн Рустам Душманзиярнинг катта ўғли бўлган. 1051-йилда Салжуқийлар ҳукмдори Тўғрулбекдан мағлубиятга учраб, вассал ҳукмдорга айланган. Фарамурз 1063-йил охирида ёки 1070-йилларда вафот этгани айтилади.
| Фарамурз | |
|---|---|
| Какуйийлар сулоласи амири | |
|
| |
| Салтанат | 1041 — тах. 1070 |
| Ўтмишдоши | Муҳаммад ибн Рустам Душманзияр |
| Давомчиси | Али ибн Фарамурз |
| Туғилиши | Номаълум |
| Вафоти |
тах. 1070 Язд ёки Абаркуҳ |
| Сулола | Какуйийлар |
| Отаси | Муҳаммад ибн Рустам Душманзияр |
| Дини | Ислом |
Ҳукмронлик
Мустақил бошқарув
1037-йилда Муҳаммад ибн Рустам Исфаҳон мудофаасини мустаҳкамлади. Бундан мақсад шаҳарни Хуросондан келган туркман кўчманчиларидан ҳимоя қилиш эди. 1041-йилги Данданакон жангида ғазнавийлар салжуқийлардан мағлубиятга учрагач, Салжуқийлар Какуйийлар билан қўшни бўлиб қолдилар. Ғазнавийлар мағлубиятга учрагач, Тўғрулбек Райни ўз давлати пойтахтига айлантирди.
Тўрт йил ўтгач, Фарамурз Исфаҳонда отаси Муҳаммаднинг ўрнини эгаллади. Муҳаммаднинг кенжа ўғли Гаршасп И эса акасининг вассали мақомида Ҳамадон ҳокими лавозимини эгаллади. Муҳаммаднинг учинчи ўғли Абу Ҳарб эса акасига қарши исён кўтариб, Форс бувайҳийларидан ёрдам сўради. Фарамурз қўзғолончиларни мағлуб этди.
Фарамурз ва Тўғрулбек муносабатлари алоҳида аҳамиятга эга эди. Ғазнавийларга қарши Данданакон жангида Фарамурз Салжуқийлар сафида иштирок этгани маълум бўлган. Фарамурз Какуйийлар тахтига чиқиши билан Тўғрулбек совға-саломлар жўнатиб, Фарамурзнинг садоқатини кафолатлаган. Бироқ, Фарамурз ҳам, унинг укаси Гаршасп И ҳам Салжуқийлар томонга ўтишни истамадилар.
1044-йилда Фарамурз бувайҳий Абу Калижардан Кирмон вилоятидаги бир нечта шаҳарларни тортиб олди. Бироқ, Абу Калижар тезда қарши ҳужум уюштириб, Кирмоннинг айрим ҳудудларини, жумладан Абарқуҳни ҳам, қайта эгаллади. Кейинги йили Жибал вилояти дайламийлари ва курдлари Хуросон туркманларининг ҳужумига қарши биргаликда курашишга отландилар. Кейинги йили Тўғрулбек Исфаҳонга келди. Фарамурз Салжуқийларга таслим бўлди.
1050-йилда Тўғрулбек Исфаҳонни қамал қилди. Исфаҳон халқи шаҳарни бир йил давомида мардонавор ҳимоя қилди. Бироқ, охир-оқибат таслим бўлишга мажбур бўлди. Исфаҳон деворлари бузиб ташланиб, Тўғрулбек шаҳарни ўз пойтахтига айлантирди[1].
Салжуқийлар ҳукмронлиги
Кейин Фарамурз Исфаҳоннинг бой берилгани эвазига Язд ва Абаркуҳ ҳукмдори этиб тайинланди. Расман Фарамурз назорати остида бўлган бу икки шаҳар аллақачон Какуйийлар қўл остига ўтиб кетган эди[2]. Фарамурз деярли барча ҳокимиятини йўқотган бўлса-да, Салжуқийлар саройида ҳурматга сазовор эди. 1061 ва 1063-йилларда икки марта „Шамсулмулк“ (Салтанат қуёши) унвони билан тақдирланган. Бу даврда Салжуқийлар элчилиги таркибида Бағдодга борган. У ерда Салжуқийлар вазири Ал-Кундурий ва Тўғрулбек билан бирга Салжуқийлар ҳукмдорининг Аббосийлар халифаси Ал-Қоимнинг қизига уйланиш маросимини ташкил этишда иштирок этган. Фарамурзнинг кейинги ҳаёти ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Эҳтимол, тез орада вафот этгандир[2]. Ўрнини ўғли Али ибн Фарамурз эгаллаган. Али кейинчалик Чагри Бегнинг қизларидан бирига уйланган.
Манбалар
- ↑ Босwортҳ 1968, с. 38.
- ↑ 2,0 2,1 Босwортҳ 1983, сс. 335–336.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. „Тҳе Политиcал анд Дйнастиc Ҳисторй оф тҳе Ираниан Wорлд (А.Д. 1000–1217)“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 5: Тҳе Салжуқ анд Монгол периодс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1968 — 1–202-бет. ИСБН 0-521-06936-Х.
- Жанине анд Доминиқуэ Соурдел, Ҳисториcал Диcтионарй оф Ислам, Éд. ПУФ, ИСБН 978-2-13-054536-1, артиcле Какуйидс, пп. 452–453.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1998). "КĀКУЙИДС". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ХВ, Фасc. 4. Лондон эт ал.. 359–362 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/куйидс-дйнастй.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1983). "АБŪ МАНṢŪР ФАРĀМАРЗ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 3. Лондон эт ал.. 335–336 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/абу-мансур-фарамарз-заҳир-ал-дин-самс-ал-молк-элдест-сон-оф-тҳе-какуйид-амир-оф-жебал-ала-ал-даwла-моҳаммад-б.<!--->