Farer orollari
Фарер ороллари — Атлантика океанининг шимолий шарқий қисмидаги архипелаг, Даниянинг мухтор вилояти. Майдони — 1,4 минг км². Оролларнинг релефи зинапоясимон платодан иборат. Энг баланд жойи 882 м. Базалт лавалари ва туфлардан тузилган. Қирғоқлари тик, форд кўп. Иқлими субарктика денгиз иқлими, ўртача температура февралда 4° C, июлда 11° C. Йиллик ёғин 1500 мм. Ўтлоқлар, торфли ботқоқликлар, верескзорлар бор. Парранда кўп. Балиқ овланади. Қўй боқилади. Маъмурий маркази — Торсхавн. Фарер оролларида ВИИ-ИХ асрларда келт қабилалари яшаган. ИХ асрдан норвеглар кўчиб кела бошлаган. Иккинчи жаҳон урушига қадар турли давлатлар таркибида бўлиб келган.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |