Фарер тили — Скандинавия тилларидан бири; исланд тили билан биргаликда ороллардаги Скандинавия тиллари гуруҳини ташкил этади. Асосан, Фарер ороллариш ва Даниянинг бошқа вилоятларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 45 минг кишига яқин (ўтган аср охирлари). Фарер тилининг 6 лаҳжаси бўлиб, улар, асосан, фонетик жиҳатдан фаркланади. Фарер тили — Норвегиянинг жан.ғарбидан чиққан ва 9— Х асрларда Фарер оролларини босиб олган норманнлар тилининг давомчиси. Герман тилларицҳт шим. (скандинав) тармоғига мансуб. Исланд тили каби, бошқа Скандинавия тилларидан морфологиясининг бирмунча қадимийлиги билан ажралиб туради. Лексикасида дан (дат) тилининг кучли таъсири сезилади.

Фарер тили
Миллий номи фøройскт
Тил кодлари
ИСО 639-1 фо
ИСО 639-2 фао
ИСО 639-3 фао

Фарер тили ХИХ аср бошигача ёзувга эга бўлмаган. Ёзма тил вазифасини дан тили бажарган. ХИВ—ХВИИ асрларда яратилган фарер халқ балладалари илк бор ХВИИИ аср охирларида ёзиб олинган. 1846-йилда В.У. Хаммершайиб Фарер тили учун лотин графикаси асосида ёзув ва имло қоидаларини ишлаб чиққан. 1906-йилдан Фарер тили мактабларда ўқитила бошлаган. Адабий тил Торсхавн шаҳри лаҳжаси асосида шаклланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Фарер тили" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-05 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил