Фарғона Азот — Ўзбекистонда минерал азотли ўғитлар, дефолиантлар ва селлюлоза ацетатлар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири. Тўлиқ номланиши „ФАРҒОНААЗОТ“ аксиядорлик жамияти бўлиб, бош офиси Фарғона шаҳрида жойлашган.

Фарғона Азот
Тури АЖ
Саноат кимё саноати
Мақоми амалда
Ишга тушган санаси 1962-йил август
Жойлашуви Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси, 222-уй
Ҳудудий хизмати Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Хўжайинлар Индорама Cорпоратион (Сингапур)
Бошқарув раиси Дилшод Маннонов
Даромад 1,82 млрд сўм
1 819 250 762.00 сўм (2023-йил 1-чорак)[1]
Операцион фойда 300,81 млн сўм
300 810 492.00 сўм (2023-йил 1-чорак)[1]
Тоза фойда 233,82 млн сўм
233 824 994.00 сўм (2023-йил 1-чорак)[1]
Тил(лар)и ўзбек
Вебсайти азот.уз

Тарихи

Совет даврида

1958-йили Фарғонада азотли ўғитлар ишлаб чиқарадиган завод қуриш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди[2].

1962-йил августда корхона Фарғона азотли ўғитлар заводи номи билан ишга туширилган. 1962-йил сентабр ойида биринчи маҳсулот — аммиакли селитра ишлаб чиқарилди. Айни санада биринчи марта аммоний нитрат олинди[2].

Аммиак ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи 1964-йилда, иккинчи навбати эса 1968-йилда Москвадаги Аммиак ишлаб чиқариш давлат институти лойиҳаси асосида ишга туширилди.

1965-йилдан аммиак суви, техник кислород, магний хлорат, 1967-йилдан кучсиз азот кислотаси ишлаб чиқарила бошланди.

1982-йилда йирик вазнли аммиак агрегати фойдаланишга топширилди.

1985-йилда карбамид ишга туширилди[2].

Мустақиллик даврида

Фарғона Азот компанияси 1994-йилдан давлат-аксиядорлик компаниясига айлантирилди. 1999-йил—2002-йилнинг 1-чорагида дефолиантлар ишлаб чиқариш сехи қайта жиҳозланиб ишга туширилди. Технология, ускуналар Франсиянинг „ТЕХНИП“ширкати томонидан етказиб берилди[2]. Қуюлтирилмаган азот кислотаси ва аммиак селитраси сехлари Россия ва Чехиядан келтирилган ускуналар билан жиҳозланди.

2005-йилдан бошлаб корхона „Фарғонаазот“ очиқ аксиядорлик жамиятига айлантирилди, кейинчалик „Фарғонаазот“ аксиядорлик компаниясига 2014-йилда ўзгартириш киритилди.

Истиқболдаги режалар

2019-йил 3-апрел куни 2019—2030-йилларда кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган ПҚ-4265-сонли президент қарори қабул қилинди. Қарорда Фарғона Азот компаниясининг аммиак, карбамид, аммиакли селитра ишлаб чиқаришини модернизация қилиш ва бўш азот кислотаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш назарда тутилган. Хусусан, аммиак ишлаб чиқаришни йилига 660 минг тоннага, карбамид ишлаб чиқаришни 600 минг тоннага етказиш, аммиакли селитра ишлаб чиқариш қувватларини йилига 700 минг тонна ва азот кислотаси ишлаб чиқариш қувватларини йилига 530 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилган[3].

Юқоридаги қарор асосида йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, Фарғона Азотда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун $91 млн, аммиакли селитра ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва консентрация қилинмаган азот кислотаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун $45 млн йўналтирилади[3]. Шунингдек, „Фарғонаазот“ АЖ негизида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва янги турдаги кам тоннали кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун 12,2 млн доллар инвестиция киритилиши белгиланган.

Эгалиги

„Фарғона Азот“ АЖ давлат корхонаси сифатида фаолият бошлаган. Мустақилликдан кейин ҳам давлат назорати сақланиб қолди. 

2021-йил 13-февралда имзоланган ПҚ-4992 сонли Президент қарорида „Фарғонаазот“ АЖ „Деҳқонобод калий заводи“ АЖ билан бирга 2021-йил ноябр ойига қадар сотувга қўйиладиган кимё саноати корхоналари сифатида кўрсатилган эди[4].

2021-йил ноябр ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги „Фарғонаазот“ АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз улушини хусусийлаштириш жараёни бошланганини маълум қилди[5]. Хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш ва комплекс таҳлил ўтказиш учун етакчи консултант этиб — „Делоитте“ халқаро консалтинг компанияси улушни баҳолаш ишлари учун — „КПМГ“ халқаро баҳоловчи компанияси белгиланди.

2022-йилнинг август ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона Азотнинг хусусийлаштирилиши бўйича Америка, Осиё ва Европа мамлакатларидан 10 та халқаро инвестор қизиқиш билдирганини маълум қилди. 5 та талабгор эса дастлабки саралаш босқичи аризалари учун ҳужжатлар тўпламини тўлиқ топширган. Талабгорлардан бирининг ҳужжатлар тўплами талабларга номувофиқлиги учун кейинги босқичга ўтказилмаган. Бироқ Давактив тендер жараёнларининг ушбу ва кейинги босқичларида талабгорлар номига ойдинлик киритмаган[6][7].

2023-йилнинг 17-январ куни эълон қилинган танлов натижаларига кўра Сингапурнинг Индорама корпорацияси билан қарийб $140 млнлик ($130 млн ва 107 млрд сўм) шартнома имзоланган [8][9]. Ушбу шартнома инвесторга корхонани модернизация қилиш учун 100 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятини юклайди. Янги хўжайинга корхонанинг барча жорий ижтимоий дастурларини сақлаб қолиниши, жумладан, ходимлар сонини ва иш ҳақларини қисқартирмаслик, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш мажбурияти ҳам берилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ГОДОВОЙ ОТЧЕТ ЭМИТЕНТА ПО ИТОГАМ 2022 ГОДА“. опенинфо.уз. Корпоратив ахборот ягона портали. 2023-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-июн 2023-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Корхона тарихи“. Азот.уз. Фарғона Азот. Қаралди: 9-июн 2023-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори“. лех.уз. Қаралди: 9-июн 2023-йил.
  4. ↑ „Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори“. лех.уз. Қаралди: 10-июн 2023-йил.
  5. ↑ „“Фарғонаазот” таркибидаги 99,02 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилади“. Спот.уз (2021-йил 1-ноябр). Қаралди: 9-июн 2023-йил.
  6. ↑ „"Фарг'онаазот" АЖнинг 99,02 фоиз аксиялар пакитени сотиш бо'йича дастлабки саралаш босқичи якунлари юзасидан ахборот“. давактив.уз (2022-йил 6-август). Қаралди: 10-июн 2023-йил.
  7. ↑ „“Фарғонаазот” аксияларини сотиб олиш учун 4 нафар да’вогар курашади“. Спот.уз (2022-йил 6-август). Қаралди: 10-июн 2023-йил.
  8. ↑ „“Фарғонаазот” АЖдаги давлат аксиялар пакетини сотиш бўйича келишувга эришилди“. давактив.уз (2023-йил 17-январ). Қаралди: 10-июн 2023-йил.
  9. ↑ „“Фарғонаазот” Сингапур компаниясига 140 млн долларга сотилмоқда“. Дарё.уз (2023-йил 17-январ). Қаралди: 10-июн 2023-йил.