Фарҳат Насеэм Ҳашми (урдуча: فرحت ہاشمی‎‎) — 1957-йил 22-декабрда туғилган покистон-канадалик ултраконсерватив[1] ислом олимаси, мусулмон телевидениеси воизи ва Ал-Ҳуда институти асосчиси[2].

У Шотландиянинг Глазго университетида исломшунослик бўйича фалсафа доктори даражасига эга ва аввал Исломободдаги Халқаро Ислом университети Усул-ад-Дин факултетида ўқитувчи ва доцент бўлган[3][4]. Ҳашми 1994-йилда Ал-Ҳуда халқаро фаровонлик фондига асос солган. Жамғарма аёлларга Қур’он ва Ҳадисни ўргатиш ҳамда „аёлларга Қур’онни тушунишларига кўмаклашиш орқали уларга зийрак мусулима бўлишларига ёрдам бериш“ учун бир қатор мактаблар очган. Жамғарма ҳозирда мактаблар, семинариялар ва ижтимоий таъминот лойиҳалари тармоғини бошқаради[5][6][7]. 2004-йилда фонд Канаданинг Миссиссауга (Торонто вилояти), Онтарио ҳудудида Ал-Ҳуда институтини ташкил этган. Ушбу институт Қур’он ва Ҳадис тафсири бўйича дарслар беради ва Австралия каби бир қатор хорижий мамлакатлардан талабаларни жалб қилади[8][9].

У Покистонда ҳам, хорижда ҳам феминистик олима сифатида шуҳрат қозонган, буни унинг „дарс“ деб номланган диний дарсларига ташриф буюрган ўн мингга яқин талаба тасдиқлайди: Диплом ёки сертификат олган аёллар сони тахминан 15 000 нафарни ташкил этади, расмий рўйхатдан ўтмасдан унинг курсларига кирганлар сони эса ундан ҳам кўп[10]. Аксарият издошлари либерал, саводли ва замонавий ҳамда уларнинг кўп қисмини аёллар ташкил қилади[11]. У ўзининг вазифаси асосий оятларни яхшироқ тушуниш орқали Исломда янгиланиш олиб бориш эканлигини айтиб ўтган. Прозелитизмнинг қаттиқ ва қарама-қарши услубларидан фарқли ўлароқ, Ҳашми ўз шогирдларига ўз мисоллари орқали ихтиёрий равишда бошқаларни ўқитиш билан шуғулланишлари кераклигини таъкидлайди[12].

Ёшлиги ва таълими

Фарҳат Ҳашми 1957-йил 22-декабрда Панжоб штатининг Саргода шаҳрида туғилган. Унинг отаси Абдурраҳмон Ҳошми мусулмон олими ва „Жамоат-э-Исломи Покистон“ нинг маҳаллий раҳбари эди[13]. У маҳаллий мактабда таҳсил олган; кейин Саргодҳа аёллар учун ҳукумат коллежида таҳсил олиб, Лаҳордаги Панжоб университетида араб тили бўйича магистрлик даражасини қўлга киритди. У диний таълимини уйида, отаси унга ислом ақидаларини ўргатиш билан машғул бўлганда олган. У ҳадис олими Муҳаммад Идрис Зубайрга турмушга чиққан ва эр-хотин Исломободдаги Халқаро Ислом Университетида (ХИУ) ўқитувчи лавозимларида ишлаганлар. Кўп ўтмай улар Шотландияга кўчиб ўтишган ва у ерда исломшунослик бўйича докторлик дастурига ўқишга киришган. Бу вақт ичида иккаласи ҳам Туркия, Иордания, Сурия, Миср ва Саудия Арабистонига саёҳат қилишган[13].

У 2005-йилда Канадага ҳижрат қилган[14].

Фаолияти

Ҳашми Халқаро Ислом Университетида таълим бериш жараёнида уларга норасмий диний дарсларни бера бошлаган. Покистонга қайтгач, у „Ал-Ҳуда Интернатионал“ компаниясини ишга туширган; нодавлат ижтимоий фаровонлик жамғармаси аёлларга исломий тамойилларни кундалик ҳаётларида қандай талқин қилишлари ва кейинчалик қўллашлари ҳақида маълумот беришга интилади. Аёл ислом олимаси томонидан фақат аёллар учун илғор мактабнинг ташкил этилиши баъзилар томонидан катта семинарияларга тўғридан-тўғри жавоб сифатида кўрилган, аёллар бу мактабни регрессив ва жуда сиёсийлашган деб билишган[15]. Ҳашми ўзининг ноанъанавий ўқитиш услуби ва феминизмга қаратилган ўзига хос маърузалари билан машҳур бўлган. У ўз маърузаларида замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланади ва урду, араб ва инглиз тилларидан ташқари кўп тилларни билади, шунинг учун унинг талаба қизларининг катта қисми ўқимишли, шаҳарлик оилалардан бўлиб, у билан бемалол мулоқот қила оладилар[15][16][17][18]. Академик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Ҳашми томонидан жорий этилган ўқитишнинг инновацион методлари институтнинг машҳурлиги сабабларидан биридир[19].

Ҳашми ўз фаолиятини „Гео ТВ“да телевидение воизлигидан бошлаган ва у ерда Рамазон ойида „Шаҳру Рамадан“ дастурини олиб борган. Шунингдек, у „Ааг ТВ“ телеканалида „Тҳе Қуран & Ёу“ (таржимаси:Қурон ва сен) дастурида иштирок этган. У „Гео“ каналининг „Фаҳм ул Қур’он“ кўрсатувида Қур’он тафсири бўйича маърузалар ўқишда давом этган. Яқинда унинг маърузалари мустақил эпизодлар сифатида эфирга узатилди[20][21][22]. Телевидение кўрсатувлари давомида, ноутбукидан маъруза ўқиётганда у ҳижоб ва ниқоб билан ўралган ҳолда эфирга чиқади. Бу „тақводор анъанавийлик ва оммавий ахборот воситаларининг фаровонлигининг уйғунлигини акс эттирувчи тасвир“ деб номланган[23].

Қарашлари

У аёлларнинг кундалик эътиқод масалаларида кўпроқ иштирок этишини маъқуллайди ва „аёллар намозларини ўқишлари керак ва улар уйларидан ташқарида ҳам намоз ўқишга қодир бўла олиши керак“ деган фикрда[24][25]. Ҳашмининг сўзларига кўра, аёллар ҳайз кўрганларида, қўлқоп кийиб, Қуръонни тиловат қилишлари мумкин (ёки ўқитувчидан Қуръон ўрганаётганда ёки бошқаларга Қуръон ўргатганда), баъзилар эса буни анъанага кўра тақиқланган деб ҳисоблайдилар[26][27].

Ҳашми исломни қайта тиклаш тарафдори бўлиб, ўз издошларини Қур’онни ўзлари учун талқин қилишга ундайди ва уларнинг қарашларини кучли далиллар билан тасдиқлайди. У ўз издошларини яхшироқ мусулмон бўлишга эътибор беришга чақиради ва асосан унинг маърузалари оилавий тузилмаларга қаратилган. Бу нуқтаи назар унинг танқидчилари томонидан танқид қилинади, улар унинг диний „Дарс“ларини „жамоат хизматидан кўра шахсий ва оилавий ривожланиш учун“ деб даъво қилишади. Бироқ, Ҳашмининг таъкидлашича, агар унинг барча шогирдлари яхши томонга ўзгаришса, уларнинг шахсий ўзгариши миллий ва глобал миқёсда акс эта олади[28][29][30].

Ҳашми Канадада шариат қонунини ўрнатиш тарафдори. Унинг маиший масалалардаги қарашлари шариат қонунларини талқин қилишига мос келади. Ҳошмийнинг фикрича, эркаклар ҳам, аёллар ҳам жамият ичида муайян таъсир доираларига эга. Одатда эркаклар уйдан ташқарида, аёллар эса уйда ишлайди. Бироқ, Ҳашмининг таъкидлашича, агар бирор киши ўз кунлик ишларини бажариб бўлган бўлса, у бошқаларнинг вазифаларига ҳам ёрдам бериши мумкин. Бу ва унинг аёлларни қатъий анъанавий олимлар томонидан белгиланган роллардан ташқарида ишлашга чақирадиган бошқа далиллари консерватив олимларининг жиддий ғазабига сабаб бўлган[31][32]. Ҳашми кўпхотинлиликни қонуний деб ҳисоблайди ва мусулмон аёллар эрларига иккинчи марта турмуш қуришларига рухсат беришлари керак, шунда „бошқа опа-сингиллар ҳам фойда бўлишлари мумкин“ деб таъкидлаган. Бу эркакларни Қур’онга кўра тақиқланган никоҳсиз муносабатлардан қутқаради[33].

Танқид

Ҳашми аёл киши ислом олимаси ва Қур’он таржимони бўла олмайди, деб ҳисоблаган баъзи ислом уламолари томонидан танқид қилинган[34].

У, шунингдек, баъзи ўта консерватив, ўнг қанот ваъзгўйлари ва пуритан эркаклар томонидан Исломдаги гендер ролларини бузгани учун, айниқса аёлларнинг уйдан ташқарида таълим бериш ва ваъз қилиш ҳақидаги қарашларида танқид қилинган. Бошқа эскиликка ёпишиб олган манбалар унинг фидойиларини „ғарб кийимларини кийиш“, ғарб маҳсулотларини истеъмол қилиш ва фақат аёллар учун норасмий йиғилишлар ўтказишда танқид қилишган. Шунингдек, улар уни ғарбий деб ҳисоблайдиган интернет ва аудиовизуал воситалардан ваъз қилишда фойдалангани учун танқид қилишган[35].

Либерал ва дунёвий нашрлар уни исломни илғор талқин қилишда „етарлича узоққа бормаётгани“ учун ва кўпхотинликка йўл қўйгани учун танқид қилинган[36][37]. Гарчи Ҳашми ва Ал-Ҳуда замонавий Исломнинг бирон бир мазҳабига эргашмасликларини ва дастлабки Ислом даврида бўлгани каби ўзларини мусулмонлар деб атаганларини таъкидлаган бўлсалар ҳам[38] унинг қатъий диний таълимотлари туфайли уни Раҳеэл Раза каби баъзи либерал фаоллар ваҳобий деб аташган[39].

Манбалар

  1. ↑ „Пакистан'с лурч тоwардс ултра-cонсервативисм абеттед бй Сауди-инспиред пйрамид счеме – Соутҳ Асиа Жоурнал“.
  2. ↑ Кенней, Жеффрей Т.. Ислам ин тҳе Модерн Wорлд (эн). Роутледге, 2013-08-15 — 313–314-бет. ИСБН 9781135007959. 
  3. ↑ „Даилй Тимес“. Даилй Тимес. 2012-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-август.
  4. ↑ „Фарҳат Ҳашми оператинг ин Cанада“. Даилй Тимес (6-май 2005-йил). 29-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2011-йил.
  5. ↑ Cоуртней Бендер, Wендй Cадге, Пеггй Левитт, Давид Смилде, Религион он тҳе Эдге: Де-cентеринг анд Ре-cентеринг тҳе Соcиологй оф Религион, п 170. ИСБН 0199986991
  6. ↑ Бендер, Cоуртней. Религион он тҳе Эдге: Де-cентеринг анд Ре-cентеринг тҳе Соcиологй оф Религион (эн). ОУП УСА, 2012-12-06. ИСБН 9780199938643. 
  7. ↑ Нгунжири, Фаитҳ Wамбура. Wомен ас Глобал Леадерс (эн). ИАП, 2015-02-01. ИСБН 9781623969660. 
  8. ↑ Эспосито, Жоҳн Л.. Тҳе Футуре оф Ислам (эн). Охфорд Университй Пресс, 2010-02-04. ИСБН 9780199745968. 
  9. ↑ „4 фемале студенц wҳо wент то Сйриа то жоин ИСИС аттендед Миссиссауга счоол“. CБC Неwс. Қаралди: 8-декабр 2015-йил.
  10. ↑ Фаиза Муштақ, " А Cонтроверсиал Роле Модел фор Пакистани Wомен ", Соутҳ Асиа Мултидисcиплинарй Аcадемиc Жоурнал, 4 | 2010
  11. ↑ Аҳмед, Иштиақ. Тҳе Политиcс оф Религион ин Соутҳ анд Соутҳеаст Асиа (эн). Тайлор & Франcис, 2011-05-04. ИСБН 9781136727030. 
  12. ↑ Кассам, Зайн. Wомен анд Ислам (эн). АБC-CЛИО, 2010. ИСБН 9780275991586. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Муштақ, Фаиза (2010-12-08). „А Cонтроверсиал Роле Модел фор Пакистани Wомен“. Соутҳ Асиа Мултидисcиплинарй Аcадемиc Жоурнал (франсузча). № 4. Лаурент Гаер, Ингрид Тҳерwатҳ. дои:10.4000/самаж.3030. ИССН 1960-6060.
  14. ↑ „Ал-Ҳуда: Пакистани институте тҳат 'радиcалисед' тҳоусандс оф wомен“. Ҳиндустан Тимес (15-декабр 2015-йил).
  15. ↑ 15,0 15,1 Тимес, Лос Ангелес. „Михед мессагес ат алл-фемале Исламиc счоолс“. ГулфНеwс (2016-йил 17-июл). Қаралди: 2017-йил 19-ноябр.
  16. ↑ Аҳмад, Садаф. Трансформинг Фаитҳ: Тҳе Сторй оф Ал-Ҳуда анд Исламиc Ревивалисм Амонг Урбан Пакистани Wомен (эн). Сйраcусе Университй Пресс, 2009. ИСБН 9780815632092. 
  17. ↑ Аҳмед, Акбар. Жоурней инто Ислам: Тҳе Cрисис оф Глобализатион (эн). Броокингс Институтион Пресс, 2007-08-30. ИСБН 978-0815701330. 
  18. ↑ Муштақ, Фаиза (Аутумн 2008). „Ал-Ҳуда & иц Cритиcс Религиоус Эдуcатион фор Пакистани Wомен“ (ПДФ). ИСИМ Ревиэw. 22-жилд. 30–32-бет.
  19. ↑ Баят, Асеф. Пост-Исламисм: Тҳе Манй Фаcес оф Политиcал Ислам (эн). ОУП УСА, 2013-08-01. ИСБН 9780199766062. 
  20. ↑ „Др Фарҳат Ҳашми Арчивес - ЭМААНЛИБРАРЙ.CОМ“ (эн-УС). ЭМААНЛИБРАРЙ.CОМ. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
  21. ↑ „Др. Фарҳат Ҳашми То Ҳост Шаҳру Рамадан Он Гео“ (эн-УС). Аwами Wеб (2012-йил 18-июл). 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
  22. ↑ „Др. Фарҳат Ҳашми То Ҳост Тҳе Қуран & Ёу Он Ааг ТВ“ (эн-УС). Аwами Wеб (2012-йил 18-июл). 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
  23. ↑ Кенней, Жеффрей Т.. Ислам ин тҳе Модерн Wорлд (эн). Роутледге, 2013-08-15. ИСБН 9781135007942. 
  24. ↑ Бендер, Cоуртней. Религион он тҳе Эдге: Де-cентеринг анд Ре-cентеринг тҳе Соcиологй оф Религион (эн). ОУП УСА, 2012-12-06. ИСБН 9780199938643. 
  25. ↑ Маркей, Даниэл С.. Но Эхит фром Пакистан: Америcа'с Тортуред Релатионшип wитҳ Исламабад (эн). Cамбридге Университй Пресс, 2013-10-07. ИСБН 9781107436060. 
  26. ↑ (Пакистан) Даилй Тимес, Марч 17, 2001
  27. ↑ „А cонтроверсиал роле модел фор Пакистани wомен“ ин Соутҳ Асиан Мултидисcиплинарй Аcадемиc Жоурнал (САМАЖ) бй Фаиза Муштақ ин иссуэ 4, 2010
  28. ↑ „Аwакенинг Ислам“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-12 санасида архивланган), ин Форт Wортҳ Wеэклй бй Шомиал Аҳмад он 15 Април 2009
  29. ↑ Баят, Асеф. Пост-Исламисм: Тҳе Манй Фаcес оф Политиcал Ислам (эн). ОУП УСА, 2013-08-01. ИСБН 9780199766062. 
  30. ↑ Кассам, Зайн. Wомен анд Ислам (эн). АБC-CЛИО, 2010. ИСБН 9780275991586. 
  31. ↑ Липсетт, Барбара Диане. Фаитҳ анд Феминисм: Эcумениcал Эссайс (эн). Пресбйтериан Публишинг Cорп, 2014. ИСБН 9780664239695. 
  32. ↑ Фоллесдал, А.. Реал Wорлд Жустиcе: Гроундс, Принcиплес, Ҳуман Ригҳц, анд Соcиал Институтионс (эн). Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, 2006-03-30. ИСБН 9781402031427. 
  33. ↑ „Фарҳат Ҳашми оператинг ин Cанада“. Даилй Тимес (6-май 2005-йил). 29-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2011-йил.
  34. ↑ Муштақ, Фаиза (8-декабр 2010-йил). „А Cонтроверсиал Роле Модел фор Пакистани Wомен“. Соутҳ Асиа Мултидисcиплинарй Аcадемиc Жоурнал. № 4. дои:10.4000/самаж.3030.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  35. ↑ Аҳмед, Иштиақ. Тҳе Политиcс оф Религион ин Соутҳ анд Соутҳеаст Асиа (эн). Тайлор & Франcис, 2011-05-04. ИСБН 9781136727030. 
  36. ↑ Фоллесдал, А.. Реал Wорлд Жустиcе: Гроундс, Принcиплес, Ҳуман Ригҳц, анд Соcиал Институтионс (эн). Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, 2006-03-30. ИСБН 9781402031427. 
  37. ↑ Баят, Асеф. Пост-Исламисм: Тҳе Манй Фаcес оф Политиcал Ислам (эн). ОУП УСА, 2013-08-01. ИСБН 9780199766062. 
  38. ↑ Аҳмед, Акбар. Жоурней инто Ислам: Тҳе Cрисис оф Глобализатион (эн). Броокингс Институтион Пресс, 2007-08-30. ИСБН 978-0815701330. 
  39. ↑ Раза. „Тҳе Исламист Роле ин тҳе 2008 Cанадиан Элеcтионс“. Миддле Эаст Форум.

Ҳаволалар