Фарҳод — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятидаги шаҳарча. Зарафшон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Самарқанд шаҳридан 6 км. Аҳолиси 4,8 минг киши (2003). 1981-йилда ташкил этилган. Самарқанд шаҳар Кенгашига қарайди.

Фарҳодда темирбетон плиталар ишлаб чиқариш, асфалцҳағал саралаш заводлари, Ўзбекистон—Англия—АҚСҲ "ЎзБАТ" (тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилади), Ўзбекистон—Туркия (тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади) қўшма корхоналари, сув хўжалиги қурилиш таъминоти бошқармаси, автокорхона, зовурариқларни тозалаш механизациялашган бирлашмаси бор. 3 умумий таълим, мусиқа мактаблари, спорт майдони, касалхона, поликлиника, 5 дорихона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.