Farhod (obraz)
Фарҳод – шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётида кенг тарқалган образ. Фарҳод қадимги мифология ва фолклорда тоғ қаҳрамони сифатида тасвирланган. Ривоятларда Фарҳод афсонавий кучлардан ҳам юқори қўйилган. Бадиий адабиётда дастлаб форстожик шоири Оғочий (Х—ХИ-асрлар) шеърларида тилга олинган. Балъамий („Тарихи Табарий“), Абу Дулаф („Рисолаи сония“) асарларида Фарҳод. Ширин билан боғлиқ қаҳрамон сифатида эсланган. Шарқ адабиётида биринчи бўлиб Низомий Фарҳод образини кенг эпик планда тасвирлаган. ХИВ асрда Низомий достонини Қутб туркийга таржима қилган. Хусрав Деҳлавий „Ширин ва Хусрав“ида Низомий изидан борган. Фарҳод образига айрим аниқликлар киритган. Низомийда Фарҳоднинг келиб чиқиши ҳақида маълумот йўқ. Хусрав Деҳлавийда у Чин хоқонининг ўғли. Лекин уларда Фарҳод қаҳрамон даражасига кўтарилмаган. Ориф Ардабилийнинг „Фарҳоднома“ достони (1369) дан бошлаб Фарҳод марказий қаҳрамон сифатида тасвирлана бошлаган. Фарҳоднинг мукаммал эпик образини Алишер Навоий яратган. Навоий Фарҳод образи орқали идеал инсон ҳақидаги гуманистик қарашларини ифодалаб, энг юксак инсоний фазилатларни мадҳ этган. Навоий достонда Фарҳод ва Шириннинг чин севгиси ҳақида ҳикоя қилади ва шу муҳаббат фонида ижтимоий ҳаёт муаммоларини ёритади. Кейинроқ Фарҳод ҳақида Кавсарий, Низорий ва бошқа достонлар яратдилар. Сўнгги давр достонлари ва саҳна асарларида ҳам Фарҳод образи яратилган (Хуршид, „Фарҳод ва Ширин“; Самад Вурғун, „Фарҳод ва Ширин“; Скосирев, „Фарҳод“ ва бошқалар)..
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |