"ФАРҲОД" — эртапишар олма нави. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик интида эркин чангланган маданий навлар кўчатларидан танлаш йўли билан 5-6 йилда ҳосилга киради. Меваси июл охири — август бошида пишади, ҳосилдорлиги бирмунча даврий. Ҳосилга кирган дарахти 8—9 йил 55 кг дан 20 ёшида 350 кг гача ҳосил беради. Меваси 140—200 г, думалоқ, пўсти силлиқ, оч яшил. Эти оч сариқ, серсув, шириннордон, хушбўй. Янгилигида ейилади, қоқи ва консерва қилинади. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун рнлаштирилган.