Фарҳод Абдуллаев (1957-йил 1-октябр, Яккабоғ тумани, Қашқадарё вилояти, ЎзССР) – ўзбекистонлик театр ва кино актёри. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Фарҳод Абдуллаев
Файл:Фарҳод Абдуллаев.жпг
Таваллуди 1957-йил 1-октябр (1957-10-01) (69 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мукофотлари

Ҳаёти

Фарҳод Абдуллаев 1957-йил 1-октябрда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида таваллуд топган[1]. Оилада 9 фарзанд (7 ўғил ва 2 қиз) бўлишган[2]. Мактабни битириб, Тошкентга келади ва ўқишга киради. Шу йилиёқ Ўзбек миллий академик драма театрига саҳна ишчиси бўлиб ишлашни бошлайди ва кейинчалик суфлёр, ёрдамчи режиссёр сифатида ҳам фаолият олиб боради. У институтни тамомламасдан туриб рол ўйнашни бошлаб юборади. Лекин театр раҳбарияти уни актёр сифатида ишга олишни хоҳлашмайди[1]. Институтни тамомлагандан кейин Ўзбек давлат драма театрига ишга юборилади[3].

Бундан сўнг „Ёш гвардия“ театрига ишга киради. Бу пайтда кинофилмларда рол ўйнашни бошлайди ва театрдаги ишига кеч келишни бошлайди. Бу режиссёр Баҳодир Йўлдошевга ёқмайди ва Фарҳод Абдуллаев у ердан чиқиб кетади. Сўнг Хамза театрига ишга киради[1].

У ҳозирда театрда актёр ва режиссёр, телеканалларда бошловчи бўлиб фаолият юритади[1].

Оиласи

Турмуш ўртоғи боғчада тарбиячи бўлиб ишлайди. Уларнинг 3 та фарзанди ва 8 нафар набиралари бор[1].

Фаолияти

Йил Номи Образ Изоҳ
Келинлар қўзғалони Кенжа ўғрил
2015 Кўнгил [1]
Суратга тушган филмлари
Йил Номи Образ Изоҳ
1984 Оловли йўллар Эпизод
1992 Маклер Кўп болали ота
1995 Бомба Ражаб, кулгили мотоциклчи
1997

1998

Кўнгил кўчалари
1998 Бо Ба Бу Италия, Франсия ва Ўзбекистон филми
Шайтанат Муродилла (Хумкалла) Сериал
2002 Cинедиcтум Китоб ўқиётган одам
Дилхирож
Ўртоқ Бойкенжаев Бойкенжаев Бош рол
2003 Анастасия Слуцкая Беларус филми
Дард Умаров, милиция полковниги
2004 Мени ёлғиз қолдирма Эпизод
Севинч Мирзабек, Севинчнинг отаси
Афанди ва Азроил Бектош Бош рол
2005 Эркак
Ярим бахт
Сардор 2 Бош рол
Тақдир чархпалаги
2006 Чашма Ичкиликбоз
Шамол одами
2007 Нотаниш Жамолнинг отаси
2009 Гастарбайтер Карим
Жаннат қайдадир? Турсун
Саламандер изи Милиция маёри
Соғинч
2010 Учар қиз Бош рол[3]
2011 Учар отлар Хон
2012 Афғон Файзулло, ўлган аскарнинг отаси
Қовун Милиция маёри
Дунё
Тубанлик
Робинзон Қўзи
Тақдирлар
Ярим бахт
2013 Вафодорим Бош рол
Бекатдаги одам
2014 Зарб Адҳам Ғофурович [4]
Катта ҳовли [5]
2015 Кузда гуллаган дарахт [6]
Баракасини берсин [7]
Қанот
Пайшанбадан пайшанбагача 2
Новда
2016 Автотест Сериал[8]
Дадам бетоб [9]
Маъсума [10]
Эркаклар фасли
2017 Муқаддас истак [11]
Мама [12]
2018 Берлин – Оққўрғон
Ҳаёт [13]
2019 Элпарвар [14]
2020 Мени уйлантириш Сериал
Раис
Кетма онаси
Ҳамилион
Дуэл
Эрка келин
Снос можароси
Девона ошиқлар
2021 Иштаҳадаги ишқ
Орзулар қанотида [15]
Куйдурмажон
2022 Ватан остонаси [2]
Бошга тушганни кўз кўрар
2023 Абдулла Орипов Бош рол
Осмондаги болалар 3: Ердаги оталар
Ҳоким бува Кичик сериал

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Дарё.уз. „Театрда суфлёрликдан актёрликкача бўлган йўлни босиб ўтган ва 40 ёшдан кейин омади кулган Фарҳод Абдуллаев 66 ёшда (фото)“ (2023-йил 4-октябр). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Дарё.уз. „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаевнинг онаси вафот этди“ (2023-йил 6-декабр). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Кино-театр.ру. „ФАРХАД АБДУЛЛАЕВ“. Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  4. ↑ Дарё.уз. „15-апрелда хиёнатга дуч келган доирачи ҳақидаги “Зарб” филмининг премераолди намойиши ўтказилади“ (2014-йил 13-апрел). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  5. ↑ Дарё.уз. „“Катта ҳовли” мусиқали комедияси Ўзбекистон юлдузларини бирлаштирди“ (2014-йил 9-ноябр). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  6. ↑ Дарё.уз. „Алишер Узоқов ўзининг “Кузда гуллаган дарахт” филмини тақдим этди“ (2015-йил 26-феврал). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  7. ↑ Дарё.уз. „Комедия жанридаги “Баракасини берсин” филми суратга олинди“ (2015-йил 23-июл). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  8. ↑ Дарё.уз. „Миллий ТВ’да янги сериал. Нима учун уни албатта томоша қилиш керак?“ (2016-йил 24-октябр). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  9. ↑ Дарё.уз. „Зулфиқор Мусоқов янги филмини полшалик режиссор Анжей Вайдага бағишлайди“ (2016-йил 21-ноябр). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  10. ↑ Дарё.уз. „Ёлқин Тўйчиевнинг актриса Шаҳзода Матчонова иштирокидаги “Ма’сума” филми премераси бўлиб ўтди“ (2016-йил 27-декабр). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  11. ↑ Дарё.уз. „Ҳилол Насимовнинг Наманган воқеалари ҳақидаги “Муқаддас истак” филми трейлери чиқди (видео)“ (2017-йил 6-феврал). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  12. ↑ Дарё.уз. „Ўзбекистонлик икки талабанинг филми Венециядаги кинофестивалда энг яхши деб топилди. Лекин улар фестивалга боришга пул тополмади“ (2018-йил 28-март). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  13. ↑ Дарё.уз. „Тошкентда “Ҳаёт” филмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди“ (2018-йил 30-сентябр). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  14. ↑ Дарё.уз. „“Элпарвар” тарихий филмининг премера куни ма‘лум бўлди (фото ва видео)“ (2019-йил 15-март). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  15. ↑ Дарё.уз. „Янги ўзбек мюзикли: “Орзулар қанотида” комедиясининг катта премераси“ (2021-йил 16-апрел). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.
  16. ↑ Дарё.уз. „Элмира Раҳимжонова “Э’тироф” тақдимотида 2016-йилнинг энг яхши киноактрисаси деб топилди. У 2016-йилда бирорта филмда суратга тушмаган“ (2017-йил 14-феврал). Қаралди: 2024-йил 11-октябр.

Ҳаволалар