Farhod Arziyev
Фарҳод Нуриддинович Арзиев – ўзбек иқтисодчиси ва дипломати. 2021-йилдан Ўзбекистоннинг Хитой ва Мўғулистондаги элчиси[1]. 2017—2020-йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси бўлган[2].
| Фарҳод Нуриддинович Арзиев | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2021-йилдан – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Вазир |
Абдулазиз Комилов Бахтиёр Саидов |
| Ўтмишдоши | Бахтиёр Саидов |
|
Мансаб даври 2020-йил 25-февралдан – 2021-йил 29-декабргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Вазир | Абдулазиз Комилов |
|
Мансаб даври 2017-йилдан – 2020-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Солиҳ Иноғомов |
| Вориси | Дилшод Аҳатов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1975-йил 5-октябр Нурота тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Таълим | Тошкент университети |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1975-йил 5-октабрда Самарқанд вилояти Нурота туманида (ҳозирги Навоий вилояти) туғилган.
Маълумоти
1997-йилда Тошкент университетини тамомлаган.
2000-йилда Буюк Британиянинг Лондон университетини тамомлаган.
2011-йилда АҚШ Кентукки Паттерсон университетининг дипломатия ва халқаро савдо мактабини тамомлаган.
Рус, инглиз ва немис тилларини билади.
Меҳнат фаолияти
1997-2000 – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги халқаро янгиликлар бўлими муҳаррири ўринбосари.
2002-2004 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон ахборот агентлиги етакчи эксперти.
2004-2008 – Ўзбекистон Республикасининг Ню-Ёркдаги БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 1-котиби.
2008-2009 – Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 1-котиби.
2012-2014 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва халқаро ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси бўлим бошлиғи.
2014-2017 – Ўзбекистон Республикасининг Олмониядаги элчихонаси маслаҳатчиси.
2017-2020 – Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси. 2019-йил 7-март куни Дакка шаҳридаги „Бангабабан“ қасрида Бангладеш президенти Абдул Ҳамидга ишонч ёрлиқларини топширди[3].
2020—2021 – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.
2021-йилдан – Ўзбекистон Республикасининг Хитой, Мўғулистон ва Филиппиндаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.
Ижоди
„Ёлғизлик ранглари“ шеърий тўпламининг муаллифи[4].
Мукофотлари
Дўстлик ордени (2025)[5].
Манбалар
- ↑ „Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди“.
- ↑ „Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси этиб тайинланди“.
- ↑ Бангладеш президенти ўз мамлакатида Ўзбекистоннинг исломий қадамжоларига улкан қизиқиш мавжудлигини билдирди
- ↑ Фарҳод Арзиев (1975)
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз (2025-йил 25-август). Қаралди: 2025-йил 26-август.
- 5-oktyabrda tugʻilganlar
- 1975-yilda tugʻilganlar
- Nurota tumanida tugʻilganlar
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekistonning Nepaldagi elchilari
- Oʻzbekistonning Xitoydagi elchilari
- Oʻzbekistonning Bangladeshdagi elchilari
- Oʻzbekistonning Hindistondagi elchilari
- Oʻzbekistonning Moʻgʻulistondagi elchilari
- Oʻzbekistonning Filippindagi elchilari
- Yashayotgan insonlar


