Фарҳод гес — Сирдарёнинг ўрта оқимида, Фарҳод гидроузелида жойлашган гидроэлектр стансия. „Узбекенергия“ давлатаксиядорлик компанияси таркибидаги шўба корхона. ГЕС қурилиш ҳақида қарор 1942-йил 18-ноябрда қабул қилинган. ГЕС қурилиши 1943-йил 10-февралда бошланган. Мазкур ГЕС оммавий ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, ҳашарга Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларидан жами 60 мингдан ортиқ киши жалб этилган.[1] 1948-йил биринчи гидроагрегата ишга туширилган, 1949-йил июн ойидан ўрнатилган умумий қуввати 126 МВт бўлган 4 та гидроагрегатли стя тўла қувват билан ишлай бошлади, 1951-йилда саноат фойдаланишига қабул қилинди. Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларини, шунингдек, „Бекободсемент“, „Ўзбекистон металлургия комбинати“ каби йирик корхоналарни электр энергияси билан таъминлайди. Қувватлар 110, 35,6 кВ кучланишда узатилади. Ўрта Осиё Бирлашган энергетика тизими („Энергия“ бирлашган диспетчерлик маркази)га уланган. 2003-йилда 562 млн. КВт соат электр энергияси ишлаб чиқарди.

Манбалар