Фарҳод Абдуалиевич Магометов (1962-йил 11-январ) – ўзбек футболчиси, ҳимоячи. 1992—1996-йилларда Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган, 1994-йилги Осиё ўйинлари чемпиони. 2008-йилдан 2017-йилгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори лавозимида фаолият юритган[1].

Фарҳод Магометов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фарҳод Абдуалиевич Магометов
Таваллуд санаси 1962-йил 11-январ (1962-01-11) (64 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
?—? Sovet Ittifoqi Текстилшик ? (?)
?—? Sovet Ittifoqi Бўстон ? (?)
1979 Sovet Ittifoqi Пахтачи ? (0)
1980 Sovet Ittifoqi Пахтакор 0 (0)
1981—1984 Sovet Ittifoqi Динамо (Самарқанд) 100 (12)
1985—1986 Sovet Ittifoqi Пахтакор 75 (3)
1987—1988 Sovet Ittifoqi Мелиоратор 57 (12)
1989—1990 Sovet Ittifoqi Ёшлик/Сўғдиёна 50 (5)
1990—1993 Sovet Ittifoqi / Oʻzbekiston Пахтакор 98 (3)
1994—1996 Oʻzbekiston Навбаҳор 74 (9)
Миллий терма жамоа
1992—1996 Oʻzbekiston Ўзбекистон 20 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти

Меҳнат фаолиятини 1970-йилларда Наманганнинг Текстилшик жамоасида бошлаган. Кейинчалик Жиззахнинг Бўстон, Гулистоннинг Пахтачи, Тошкентнинг Пахтакор клублари сафида тўп сурган. 1981—1984-йилларда Самарқанднинг Динамо жамоасида 100та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган. 1985—1986-йилларда яна Пахтакор сафида ўйнаб, 75 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 1987—1988-йилларда Қизилўрданинг „Мелиоратор“ жамоасида ўйнаган. Кейинчалик Жиззахнинг „Ёшлик“ (кейинчалик "Сўғдиёна"), яна Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси таркибида ўйнаган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, "Пахтакор" сафида, 1994—1996-йилларда эса Наманганнинг "Навбаҳор" клубида фаолиятини давом эттирган ва шу клубда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида 20 та ўйин ўтказган[2]. 1994-йили Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.

2008-йилдан 2017-йилгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори лавозимида ишлаган[3][4].

Ютуқлари

  • 1ChempionОсиё ўйинлари чемпиони: 1994
  • 1ChempionЎзбекистон чемпиони (2 карра): 1992, 1996
  • 2Kumush medal sovrindoriЎзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори:1993
  • 3Bronza medali sohibiЎзбекистон чемпионати бронза медали совриндори (2 карра): 1994, 1995
  • Ўзбекистон кубоги ғолиби (2 карра): 1993, 1995

Давлат мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Официалний сайт ПФЛ Узбекистана. Руководство, 28-август 2016-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 10-июл 2022-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ „Статистика футболистов сборной Узбекистана“ (деадлинк). 8-июл 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июл 2015-йил.
  3. ↑ „Магометов ишдан кетди, ўрнига ПФЛга янги раҳбар тайинланди“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
  4. ↑ „Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
  5. ↑ „О награждении группы спортсменов и тренеров республики“ (деадлинк). 7-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июл 2015-йил.

Ҳаволалар