Фарҳод Муҳаммаджонович Мирсалимбаев (1972-йил 15-октябр) – қозоғистонлик ва ўзбекистонлик[1] собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи позициясида ўйнаган. Тараз клуби ёшлар жамоаси мураббийи[2].

Фарҳод Мирсалимбоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фарҳод Муҳаммаджонович Мирсалимбаев
Таваллуд санаси 1972-йил 15-октябр (1972-10-15) (54 ёш)
Таваллуд жойи Жамбул вилояти, Қозоғистон ССР
Бўйи 177 cм (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Вазни 76кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Тараз (ёрдамчи мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990—1997 Кимёгар 249 (8)
1998—2001 Дўстлик 73 (2)
1999 Тараз 2 (0)
2002—2003 Эсил-Богатйр 48 (0)
2004 Восток 13 (0)
2005 Экибастуз 7 (0)
2006 Металлург - (-)
Миллий терма жамоа
1995 Қозоғистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2008 учун)

Футболчилик фаолияти

Фарҳод фаолияти давомида Қозоғистоннинг „Тараз“, „Эсил-Богатıр“, „Восток“, „Экибастуз-1979“, Ўзбекистоннинг „Дўстлик“, „Металлург“ клубларида тўп сурган[3]. Қозоғистон ва Ўзбекистон Олий лигаларида чемпион бўлган. Шунингдек икки давлатда ҳам мамлакат кубоги соҳиби бўлган.

1995-йилда Қозоғистон терма жамоаси таркибида иккита ўйинда иштирок этган. Дастлаб 27-декабр куни Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинининг 60-дақиқасида майдонга тушган. Икки кундан кейин, 29-декабрда Фарҳод Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик ўйинида бошланғич таркибда майдонга тушган ва иккинчи бўлим аввалида алмаштирилган. Бу учрашувда Қозоғистон терма жамоаси Саудия Арабистонига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

Мураббийлик фаолияти

2006-йилги мавсум сўнгида фаолиятини якунлаганидан сўнг Тараз клуби мураббийлар штабига жалб этилган. Тараз клубидаги фаолияти давомида жамоанинг футбол мактабида мураббий ишлаган. 2019—2020, 2022-йилларда „Тараз-У21“ клубига мураббий этиб тайинланган[4].

Ютуқлар

  • Қозоғистон чемпиони: 1996
  • Қозоғистон вице-чемпиони: 1995, 1997
  • Қозоғистон кубоги финали: 1992, 1993
  • Ўзбекистон чемпиони 1999, 2000
  • Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2000

Манбалар

Ҳаволалар