Farhod Musajonov
Фарҳод Мусажонов — адиб, носир, драматург ва киноссенарист. У 1932-йили Тошкентда таваллуд топган. 1956-йилга келиб, Тошкент Давлат дорилфунунининг шарқ факултетини тугатади. Республика радиоси, телевидениеси ҳамда „Ўзбекистон маданияти“ рўзномаси, „Ғунча“ ва „Шарқ юлдузи“ ойномаларида фаолиятда бўлади. Ҳозирги кунда эса „Ўзбекфилм“ студиясида ишлайди.
Ҳозиргача унинг ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га яқин тўплами нашр этилган. Шулардан 10 га яқини ҳикоялар, тўртта қиссаси мавжуд. Фарҳод Мусажонов драматург сифатида олтита пъэса, бешта киноссенарий муаллифи ҳамдир. Яна қанчадан-қанча ҳажвий ҳикоя, интермедия, болалар учун ранг-баранг жанрда асарлар ҳам яратган.
Ҳикоялари
- „Офтобни қувалаб“
- „Бўш келма, Алиқулов!“
- „Бир қултум булоқ суви“
Шунингдек, яратилган юздан ортиқ ҳикояларининг ярмидан кўпи ҳажвий асарлар сирасига киради.
Қиссалари
- „Душанба, нонуштадан сўнг“ (1974)
- „Боғ кўчамни қўмсайман“ (1977)
- „Қилич ва шамшир“
- „Кўргулик“
Драмалари
- „Оқ кабутар“
- „Нажот истаб“ (Ҳамза театрида қўйилган)
- „Олифта“
- „Хизматингга ҳозирман“
- „Талваса“ (Муқимий театрида саҳиалаштирилган)
Ссенарийлари
- „Жазирама офтоб остидаги уй“
- „Бировнинг боши“
- „Миноралар остидаги сирк“
- „Кўзларим йўлингда“
- „Ҳувайдо“ (Икки серияли)
Фарҳод Жуманиёзнинг „Ҳамлет“ (1984), „Боғ кўча“ (1987) каби қисса ва ҳикоялардан иборат тўпламлари „Текин томоша“ (1989) каби болалар учун ҳикоялар мажмуаси ҳамда „Глоток родниковой води“ (1987, рус тилида) сингари китоблари чоп этилди.
Истеъдодли ва сермаҳсул ҳикоянавис, қиссанавис бўлиши билан бирга, ҳажвий жанр устаси, болалар адиби, драматург, киноссенарист ва кинопублицист сифатида китобхон ва томошабинга яқиндир.[1]