Фарҳод Фахритдинович Тожиэв (9-апрел 1986-йил Тошкент) — Ўзбек футболчиси, ҳужумчи ампуласида ҳаракат қилган. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган[1].

Фарҳод Тожиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фарҳод Фаҳритдинович Тожиев
Таваллуд санаси 1986-йил 9-апрел (1986-04-09) (40 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, СССР
Бўйи 1.87 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2005 Пахтакор Тошкент 1 (0)
2006 Сўғдиёна Жиззах 1 (0)
2006 Тараз 18 (2)
2007—2008 Динамо Самарқанд 37 (27)
2008—2009 Пахтакор Тошкент 37 (19)
2010 Тианжин Теда 4 (0)
2010—2012 Пахтакор Тошкент 21 (3)
2012 Шўртан Ғузор 13 (4)
2013—2014 Локомотив 35 (30)
2015 Т-Теам ФC 30 (40)
2015 Олмалиқ ФК 12 (6)
2017 Т-Теам 12 (5)
2017 Динамо Самарқанд 12 (0)
2018 Сурхон Термиз 15 (5)
Миллий терма жамоа
2008-2014 Ўзбекистон 20 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2017-йил 19-октябр учун)

Клубдаги фаолияти

Фарҳод Тожиев профессионал фаолиятини 2003-йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида бошлаган, Ўзбекистон чемпионатидаги илк ўйинини 2005-йилда ўтказган. 2006-йилда Қозоғистоннинг „Тараз“ клуби таркибида ўйнаган, 2007-йилда „Пахтакор“га қайтган.

Тожиев „Пахтакор“ таркибида 2007-2009-йилларда бир марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта Ўзбекистон вице-чемпиони, икки марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва бир марта Ўзбекистон кубоги кумуш медали соҳиби бўлган. Бу даврда Тожиэв ўттиз етти учрашувда майдонга тушиб, ўн тўққизта гол урган. Айнан „Пахтакор“ таркибида Тожиэв терма жамоа мураббийлари эътиборини ўзига қарата олган ва 2009-йилда Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланган.

2010-йилнинг баҳорида Фарҳод Тожиев Хитойга кўчиб ўтди ва „Тянжин Теда“ клуби билан шартнома имзолади[2]. Умуман олганда, Хитой клуби учун ярим мавсумда у еттита ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи битта гол урган.

2010-йилнинг ёзида Тожиэв Хитой клуби билан шартномасини бекор қилган ва Ўзбекистонга қайтган. Орадан кўп ўтмай, уни яна „Пахтакор“ сафига таклиф қилишган. „Пахтакор“ таркибида у яна унвонлар ютишни бошлади ва „Пахтакор“да ўтказган бир ярим мавсум давомида Тожиев Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали соҳиби ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Бу вақт ичида у тўққизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди урган.

2012-йилнинг ёзида уни "Шўртан"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Эдгар Гесс жамоасига таклиф қилган ва у Ғузор клуби билан шартнома имзолаган. Тожиев „Шўртан“ таркибида ўн бешта учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урган.

2013-йилнинг баҳорида у Тошкентнинг „ Локомотив“ клуби билан шартнома имзолаган. „Локомотив“ таркибида Тожиев жамоанинг асосий ўйинчисига айланган. 2013-йилги мавсумда Фарҳод биринчи даврада 13 та ўйинда 17 та гол урган ва узоқ вақт тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилган. Бироқ иккинчи босқични ўтказиб юбориб тўпурарлик унвонини Александр Пишчурга бой берган. Кейинги мавсумда у 22 та ўйинда 13 та гол уриб, кучли бешта тўпурардан бирига айланган.

У 2014-йил 24-ноябрда Малайзия Т-Теам клуби билан шартнома имзолади[3]. 2015-йил 28-февралда Малайзияда лига кубоги 32-раундида АТМ Тожиевга қарши ўйиннинг 101 ва 113-дақиқаларида иккита гол уриб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 2016-йилнинг 28-сентабр куни Фарҳод Эроннинг Форс кўрфази Про лигасида ўз фаолиятидаги янги саҳифани бошлаш учун „Мачине Сази“ клуби билан шартнома имзолади[4][5][6].

Терма жамоадаги фаолияти

Тожиев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2010-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида бешта ўйинда майдонга тушган.

У 2013-йил 26-март куни Ливанга қарши ЖЧ—2014 саралаш босқичи доирасидаги ўйинда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган эди.

Фарҳоднинг 2009-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Қатарга қарши ўйинда эришган хет-трики унинг ўзбек футбол мухлислари орасида шуҳратини оширди ва Осиёнинг халқаро майдонларида обрў-эътибор қозонди[7].

Терма жамоа статистикаси

№ Сана Жой Рақиб Натижа Ҳисоб Мусобақа
1 22.03.2008 Тошкент, Ўзбекистон Iordaniya 4-1 Ғалаба Ўртоқлик
2 28.01.2009 Шаржа, БАА Birlashgan Arab Amirliklari 1-0 Ғалаба 2011-йил Осиё кубоги саралаши
3-5 28.03.2009 Тошкент, Ўзбекистон Qatar 4-0 Ғалаба 2010 ФИФА жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

Пахтакор
Локомотив
  • Ўзбекистон вице-чемпиони 2013, 2014
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2014
Тианжин Теда
  • Хитой вице-чемпиони : 2010
Шахсий мукофотлар

Манбалар

Ҳаволалар