Farid Mansurov

Фарид Салмон ўғли Мансуров (озарбайжонча: Фəрид Салман оğлу Мансуров; 1982-йил 10-майда туғилган) — Озарбайжонлик курашчи, Юнон-рум кураши бўйича 66 кг вазн тоифасида Афина-2004 Олимпиадаси олтин медали соҳиби. "Шуҳрат" ордени[1] ва "Тараққиёт" медали билан тақдирланган. Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси (2003) ва хизмат кўрсатган мураббий (2010).
| Медал сони | ||
|---|---|---|
| Эркаклар Юнон-рум кураши | ||
| Ёзги Олимпия ўйинлари | ||
| Олтин | 2004 Афина | 66 кг |
| Жаҳон чемпионати | ||
| Кумуш | 2002 Москва | 66 кг |
| Олтин | 2007 Боку | 66 кг |
| Олтин | 2009 Ҳернинг | 66 кг |
| Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати | ||
| Олтин | 2001 Тошкент | 63 кг |
| Ўсмирлар (У17) ўртасидаги Жаҳон чемпионати | ||
| Кумуш | 1997 Марибор | 48 кг |
| Давлат мукофотлари ва медаллари | ||
| "Шуҳрат" ордени | ||
| "Тараққиёт" медали | ||
| Озарбайжон Халқ Жумҳуриятининг 100 йиллиги медали | ||
| Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллиги медали | ||
Ҳозирда Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси ректори маслаҳатчиси (2025-йилдан). Шунингдек, у турли йилларда Озарбайжон Ёшлар ва спорт вазирлиги спорт бўлими мудири[2] , АФФА Ижроия қўмитаси аъзоси ва Миллий Олимпия қўмитаси Ижроия қўмитаси аъзоси лавозимларида ишлаган. Спорт соҳасига оид бир қатор илмий мақолалар ва монографиялар муаллифи.
Ҳаёти
Фарид Мансуров 1982-йил 10-майда Грузиянинг Дманиси туманида туғилган. Оиласи билан 1984-йилда Бокуга кўчиб ўтган. 1999-йилда Р. М. Содиқов номидаги 136-сонли ўрта мактабни тамомлаган.
- 1999–2003-йилларда "Тафаккур" университетида бакалавр;
- 2004–2006-йилларда Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академиясида магистр;
- 2007-йилда Озарбайжон давлат иқтисодиёт университети магистратураси;
- 2008-йилда Боку давлат университети бакалавриатини тамомлаган.
Ҳозирда Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олмоқда. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Фаолияти
Спорт соҳасидаги бошқарув фаолияти
Мансуров 2001–2002 ва 2004–2005-йилларда "Нефтчи" спорт соғломлаштириш марказида курашчи-инструктор бўлиб ишлаган. Кейинчалик:
- 2011–2016: Озарбайжон кураш федерацияси ёшлар бўйича вице-президенти;
- 2016–2021: Ёшлар ва спорт вазирлиги спорт бўлими мудири;
- 2016–2024: АФФА Ижроия қўмитаси аъзоси;
- 2021–2024: Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси проректори;
- 2022–2024: Миллий Олимпия академияси вице-президенти.
У 2015-йилда Бокуда ўтган И Европа ўйинлари ва 2017-йилда ИВ Ислом бирдамлиги ўйинлари Ташкилот қўмитаси аъзоси бўлган. Токио-2020 Олимпиадасида Озарбайжон делегацияси раҳбари (Миссия раҳбари) вазифасини бажарган.
Илмий ва ижтимоий фаолияти
Мансуров курашдан ташқари давлат хизматида ҳам тажрибага эга:
- 2005–2008: Ширван божхона бошқармаси инспектори;
- 2008–2016: Солиқлар вазирлиги қошидаги департаментда терговчи бўлиб ишлаган.
У умуммиллий лидер Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган "Профессионал спорт ва тиббиёт" китоби муаллифларидан биридир.
Спортчи карераси
1992-йилдан Алиқули Ҳасанов қўл остида машғулотларни бошлаган.
- 1997-йил: Словениянинг Марибор шаҳридаги ўсмирлар ўртасидаги ЖCҲда кумуш медал;
- 2001-йил: Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридаги ёшлар ўртасидаги ЖCҲда олтин медал;
- 2004-йил: Афина Олимпиадасида қатнашиб, олтин медални қўлга киритди. Финалда у жаҳон ва 6 карра Европа чемпиони туркиялик Шараф Эрўғлини 4:3 ҳисобида мағлуб этган.
- 2007-йил: Боку мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
- 2009-йил: Даниянинг Ҳернинг шаҳрида иккинчи бор Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
2010-йил апрел ойида Бокуда ўтган Европа чемпионатида олган оғир жароҳати (жағ қисмидан) сабабли спортчилик карерасини якунлади ва дарҳол юнон-рум кураши бўйича терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди.
Натижалари (Тўлиқ)
| Тартиб | Йил | Мусобақа | Мезбон | Натижа |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 1997 | Ўсмирлар ўртасидаги ЖCҲ | 2 | |
| 2 | 2001 | Ёшлар ўртасидаги ЖCҲ | 1 | |
| 3 | 2002 | Жаҳон чемпионати | 2 | |
| 4 | 2004 | Олимпиада ўйинлари | 1 | |
| 5 | 2007 | Жаҳон чемпионати | 1 | |
| 6 | 2009 | Жаҳон чемпионати | 1 | |
| 7 | 2009 | Олтин Гран-при | 1 |
Манбалар
- ↑ [ҳттпс://э-қанун.аз/фрамеwорк/6368 „Азəрбайcан идманçıларıнıн тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда АЗƏРБАЙCАН РЕСПУБЛİКАСИ ПРЕЗİДЕНТİНİН СƏРƏНCАМИ“]. 2025-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2004-йил 4-сентябр.
- ↑ „Фəрид Мансурова ени вəзифə верилди“. 2025-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-сентябр.
Ҳаволалар
- 1982-yilda tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Ozarbayjonlik erkak kurashchilar
- 2004-yilgi Yozgi Olimpiada oʻyinlari kurashchilari
- 2008-yilgi Yozgi Olimpiada oʻyinlari kurashchilari
- Ozarbayjonning Olimpiada oltin medali sohiblari
- Ozarbayjonlik dzyudochilar
- Bokuda tugʻilganlar
- Ozarbayjon futbol mutasaddilari
- Gruziyalik ozarbayjonliklar