Farid Usmon
Фарид Усмон (1946-йил 1-август, Андижон, Андижон вилояти, Ўзбекистон) – таниқли совет ўзбек ёзувчиси, шоири ва драматурги[2]. Кўплаб китоблар ва шеърий тўпламлар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. „Дўстлик ордени“ соҳиби[3]. Ҳозирда „Келажак“ газетасида муҳаррир[4].
| Фарид Усмон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1-август 1946-йил[1] |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Таълими
Андижон давлат педагогика институтининг филология факултетини тамомлаган (1964)[2]. Москвадаги Максим Горкий номидаги Дунё адабиёти институтида ташкил этилган курсларда тингловчи бўлиб қатнашган[4] (1987–1989).
Асарлари
„Умид гулзори“ (1976), „Навосиз наво“ (1978), „Ул қаро кўз бўлмаса …“ (1979), „Сочларингда тун уйқуси“ (1890), „Қадр кечаси“, „Жон қуши“ (1997), „Мен кичикмас каттаман“, „Бир жуфт бинафша“, „„Оқ олтин“га кўк чироқ“ шеърий тўпламлари ва „Руҳ булбули“ (2009), „Ҳусн довони“ (2006), „Янги ой“ (2011), „Мени сев“ (2011) китоблари муаллифи[2].
Драмалари
Ўзбекисон театрлари саҳналарида унинг „Шаҳзод“, „Ҳовлидаги ҳангома“ ва бошқа драматик асарлари саҳналаштирилган[2]. „Ўшал дамлар“ қўшиғи Фарид Усмон шеърига куй басталаб ижро этилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Рубрика: Фарид Усмон (1946)“ (ру). зиёуз.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Клуб выпускников“ (ру). аду.уз. 2023-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
- ↑ Убайдуллаев, Ф. „Икки буюк даҳога таъзим“. уза.уз (2021-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
- ↑ 4,0 4,1 „Фарид Усмон“ (ру). ферлибрарй.уз (2021-йил 8-феврал). 2024-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.