Фарид Хабибулин (1967-йил 8-ноябрда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ампуласида ўйнаган[1].

Фарид Хабибулин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фарид Хабибулин
Таваллуд санаси 1967-йил 8-ноябр (1967-11-08) (58 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент вилояти Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлган
Рақами 15
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Соҳибкор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1989-1991 Соҳибкор 14 (1)
1991 Чирчиқ 48 (23)
1992 Косонсой 16 (5)
1993—1995 Навбаҳор 77 (25)
1996—2001 Дўстлик 170 (76)
2002 Қизилқум 22 (8)
2003 Металлург 14 (5)
2003—2004 Андижон 14 (7)
2004 Сўғдиёна 13 (3)
2005—2006 Кимёгар Чирчиқ 54 (24)
2006 Динамо 9 (1)
2007 Шайхонтоҳур 6 (5)
2007 Шўрчи-Лочин (футбол клуби) 5 (1)
Миллий терма жамоа
1996—1997 Ўзбекистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2008-йил, 1-январ учун)

Футболчилик фаолияти

Фарид Совет даврида икки мавсум усталар мусобақасида қатнашиб, қуйи лигада „Соҳибкор“ (Халқобод) ва „Чирчиқ“ жамоаларида тўп сурган. 1991-йилда „Чирчиқ“ таркибида иккинчи қуйи лигада 23 та гол урган.

1992-йилдан Ўзбекистон чемпионатида қатнаша бошлаган. СССР парчаланганидан кейинги илк мавсумни „Косонсайчи“ клуби таркибида ўтказган. 1993-йилда у „Навбаҳор“га (Наманган) кўчиб ўтган ва жамоа билан бир неча бор чемпионатнинг бронза медали совриндори, шунингдек, бир марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва финалчиси бўлган. 1996-йилда Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ жамоасига кўчиб ўтган ва унинг таркибида олти йил ўйнаб, 170 та ўйин ўтказган ва 76 та гол урган. „Дўстлик“ клуби таркибида икки карра чемпион ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган. „Навбаҳор“ ва „Дўстлик“ жамоаларида ўйнаб, 6 мавсумнинг ҳар бирида 10 тадан ортиқ гол урган. Энг яхши натижасини 1997 ва 2000-йилги мавсумда кўрсатган ва 17 та гол бўлган[2].

2002-йилда „Қизилқум“ (Зарафшон) жамоасида ўйнаб[3], Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган. Кейинчалик олий лиганинг „Металлург“ (Бекобод), „Андижон“[4], „Сўғдиёна“ (Жиззах), „Самарқанд-Динамо“ жамоаларида тўп сурган. Фаолияти якунида биринчи лигада „Кимёгар“ (Чирчиқ), „Шайҳонтоҳур“, „СҲўрчи-Лочин“ жамоаларида ҳам тўп сурган. Хабибулин 40 ёшида фаолиятини якунлаган.

Ўзбекистон олий лигасида жами 130 та гол урган (бошқа маълумотларга кўра – 131).

Фарид 1996-йилнинг 11-сентябр куни Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебют қилган. Умуман олганда, 1996—1997-йилларда у терма жамоада иккита ўйин ўтказган, иккаласида ҳам захирадан майдонга тушган.

Фарид фахрийлар мусобақаларида иштирок этади[5].

Ютуқлар

Шахсий ҳаёти

Бир ўғил, бир қизи бор.

Манбалар

Ҳаволалар