Farida Akbarova
| Фарида Акбарова | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-феврал 1960-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Шифокор |
| Мукофотлари | Саломатлик ордени |
Фарида Шораҳимовна Акбарова — (1960-йил, 12-феврал, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги „Бўстон санаторийси“ мас’улияти чекланган жамияти директори.
Таржимайи ҳоли
Фарида Акбарова 1960-йил 12-февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. У 1982-йил Тошкент педиатрия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1983—1987-йиллар Тошкент шаҳар 6-сонли болалар шифохонаси шифокори, бўлим ординатор шифокори каби лавозимларда бошлаган. Фарида Акбарова 1987—1992-йиллар Тошкент шаҳар марказий шифохона болалар бўлими педиатр шифокори, 1992—1993-йиллар Тошкент шаҳар сог’лиқни сақлаш бошқармаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи, 1994—1995-йиллар Тошкент шаҳар туман соғлиқни сақлаш бўлими ўсмирларнинг сиҳат-саломатлигини сақлаш бўйича муовини, 1995—1997-йиллар Тошкент шаҳар Яшнаобод 8-болалар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, 1997—2000-йиллар Тошкент шаҳар 2-шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, 2000—2005-йиллар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ҳокими ўринбосари, 2005—2007-йиллар Тошкент шаҳар хотин-қизлар қо’митаси раиси ўринбосари, 2007—2008-йиллар Тошкент вилояти Хотин-қизлар қо’митаси раиси, 2008—2011-йиллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, О’збекистон хотин-қизлар қо’митаси раиси, 2011-йилдан буён Тошкент вилояти Қибрай тумани „Бўстон“ МCҲЖ директори[1] каби лавозимларда фаолият юритган.
Фаолияти
Фарида Акбарова фаолияти давомида болалар ва ўсмирлар хотин-қизлар ҳаётига доир ижтимоий масалалар билан шуғулланиб келмоқда. У аёллар учун „Аёл ва спорт“ комиссиясини, „Оналар куйлаганда“ лойиҳаси асосида Республика кўрик-танлови, „Қўли гулдир Ўзбек аёлин“ кўргазма-савдо лойиҳасини, „Дўппи тикдим ипаклари тиллодан“ лойиҳаси, „Оила- муқаддас Ватан“ ёш оила қурувчилар мактаби, „Раҳбар аёллар клуби“ каби лойиҳаларга раҳбарлик қилган.
Мукофотлари
Фарида Акбарова 2020-йилда ИИ даражали „Саломатлик“[2], „Меҳнат шуҳрати“[3] орденлари билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ Жовлиев И, Яхшибоева У, Арзикулова Д, Ҳасанова Л. Оъзбекистон аёллари. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2019 — 224-бет. ИСБН 978-9943-07-694-5.
- ↑ Тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони э’лон қилинди (тўлиқ рўйхат)
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (2025-йил 23-август). Қаралди: 2025-йил 23-август.