Фарида Ҳамидовна Мансурова (1952-йил 2-май – 2021-йил 1-июл) – Тожикистонлик физиолог ва илмий тадқиқотчи, гастроэнтерология бўйича тиббиёт фанлари доктори.

Фарида Мансурова
Таваллуди 2-май 1952-йил
Вафоти 1-июл 2021-йил(2021-07-01)
(69 ёшда)
Тожикистон
Таълими Тожикистон давлат тиббиёт институти
Касби Шифокор Гастроэнтеролог

Биографияси

Самарқанд шаҳрида шифокор оиласида туғилган Фарида Мансурова Ҳамид Мансуров ва Ирина Мансуроваларнинг кенжа фарзанди бўлган. Фарида Мансурова илк таълимни туманида жойлашган рус мактибида олган.1959—1969-йиллар давомида у маҳаллий рус мактабини муваффақиятли тамомлаган. Ўрта мактабни якунлагач, Тожикистон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирган.

Фарида Мансурова 1975-йилда Тожикистон давлат тиббиёт институтини тамомлаган ва 1977-йилгача шу муассасанинг ички касалликлар бўлимида интернатура босқичида таҳсил олган. 1977-йилдан 1982-йилгача Тожикистон давлат тиббиёт институтининг клиникаси Гастроэнтерология бўимида фаолият юртиган. Кейинги иш фаолиятини Гастроэнерология илмий институтида Тиббиёт биокимёси бўлими илмий ходим сифатида давом эттирган. 1982-йилдан бошлаб 2002-йил январигача Тожикистон Давлат Тиббиёт Институти биокимё кафедрасини бошқарган. 1984-йилда Москва Сеченов тиббиёт академиясида ўзининг илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1998-йилда Тожикистон Давлат тиббиёт институтида номзодлик диссертациясини аъло баҳолар билан ҳимоя қилган ва докторлик унвонини қўлга киритган. 2002-йил 1-февралдан бошлаб Фарида Мансурова Гастроэнтерология илмий-тадқиқот институти директорининг ёрдамчиси лавозимида фаолият юрита бошлаган[1], илмий тадқиқот институти директор ёрдамчиси лавозимда 2010-йилгача ишлаган. Кейинчалик эса Биология ва амалий тиббиёт маркази лабораториясида ўз фаолиятини бошлаган[2].

Тожикистон фанлар академияси аъзоси Фарида Мансурова ўз фаолияти давомида ўн бешта мақола[3] ва жами 235 дан ортиқ илмий ишларга муаллифлик қилган. Фарида Мансурова муаллифлигида учта монография чоп этилган[4]. Фарида Мансурова қўл остида кўплаб талабалар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишган.

Манбалар

  1. ↑ „Мансуров, Ҳамид - Проминент тажик фигурес оф тҳе“. файллар.орг. 2018-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.
  2. ↑ „МАНСУРОВА Фарида Ҳамидовна - М - Энциклопедия - Каталог статей - ТГМУ имени Абуали ибни Сино“. Олд.тажмедун.тж (2013-йил 16-феврал). 2017-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.
  3. ↑ „Фарида Мансурова - Аcадемй оф Сcиэнcес оф тҳе Републиc оф Тажикистан, Душанбе - он РесеарчГате“. РесеарчГате. Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.
  4. ↑ „Шӯъбаи биокимиёвӣ / Отделение клинической биохимии - ИНСТИТУТ ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИИ МЗ СЗН РЕСПУБЛИКИ ТАДЖИКИСТАН“. гастроэнтерологй.тж. 2017-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-ноябр.