Шаҳид 2016-йилги АWИД Форумда

Фарида Шаҳид (урдуча: فریدہ شہید‎‎) — покистонлик социолог, феминист, инсон ҳуқуқлари фаоли. 2012-йилда маданий ҳуқуқлар соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус маърузачиси этиб тайинланган[1]. 2022-йилдан таълим ҳуқуқи соҳасида шу лавозимни эгаллаб келади. Покистондаги Ширкат Гаҳ аёллар ресурс марказига раҳбарлик қилади. Покистонда ва глобал миқёсда гендер ва синф таҳлилига оид кенг қамровли ишлари билан танилган[2][3].

Фаолияти

Шаҳид 25 йилдан ортиқ тадқиқотчилик тажрибасига эга бўлиб, қишлоқларни ривожлантириш, меҳнат, маданият, дин ва давлат масалаларига гендер ҳамда феминистик ёндашув орқали иш олиб боради[4]. У, айниқса, аёллар, камбағаллар, диний ва этник озчиликлар каби четга сурилган жамоалар учун сиёсат ва лойиҳалар орқали маданий ҳуқуқларни илгари суриш ва ҳимоя қилишга эътибор қаратган. Шаҳид, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Покистон доирасидаги музокаралар ҳамда халқаро, минтақавий ва миллий даражадаги келишувлар бўйича мутахассис ҳисобланади[1].

Шаҳид 2009-йилдан 2015-йилгача маданий ҳуқуқлар соҳасида БМТ махсус маърузачиси бўлиб ишлаган, сўнгра бу вазифани Карима Беннун қабул қилиб олган[5]. 2022-йил августида у таълим ҳуқуқи бўйича махсус маърузачи этиб тайинланган[6].

Мукофотлари ва эътироф этилиши

2014-йил 12-ноябрда Шаҳид гендер, маданият, дин ва давлат мавзуларидаги ишлари учун Интернатионал Аwард УCЛГ — Мехиcо Cитй Cултуре 21 мукофоти билан тақдирланган[7][8]. У аввалроқ ҳам бир қатор бошқа мукофотлар, жумладан, ҳаммуаллифликда ёзилган „Тwо Степс Форwард, Оне Степ Баcк“ китоби учун Покистон Бош вазири мукофотини ҳам қўлга киритган эди[7].

Нашрлари

2010-йилда Шаҳид „Тҳирд Wорлд Қуартерлй“ журналининг махсус сони учун „Cонтестед Идентитиэс: Гендеред Политиcс, Гендеред Религион ин Пакистан“ (таржимаси „Баҳсли идентификациялар: Покистонда гендерлашган сиёсат ва гендерлашган дин“) мақоласини ёзган[4].

1998-йилда Шаҳид Соҳаил Акбар Варраич, Cассандра Балчин ва Аиша Газдар билан ҳамкорликда „Шапинг Wоменъс Ливес: Лаwс, Праcтиcес анд Стратегиэс ин Пакистан“ (таржимаси „Аёлларнинг ҳаёти: Покистонда қонунлар, амалиётлар ва стратегиялар“) китобини таҳрир қилган. Ушбу китоб Ширкат Гаҳ томонидан нашр этилган.

1987-йилда Шаҳид Кҳаwар Мумтаз билан ҳамкорликда „Wомен оф Пакистан: Тwо Степс Форwард, Оне Степ Баcк?“ (таржимаси „Покистон аёллари: икки қадам олдинга, бир қадам орқага?“) китобини ёзган, унда ХХ аср бошидан 1980-йилларнинг ўрталаригача Жанубий Осиёдаги мусулмон аёллар ҳаракатлари ёритилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Мс. Фарида Шаҳеэд, Спеcиал Раппортеур ин тҳе фиэлд оф cултурал ригҳц“. Оффиcе оф тҳе Ҳигҳ Cоммиссионер фор Ҳуман Ригҳц (ОҲCҲР) www.оҳчр.орг. Қаралди: 2014-йил 27-ноябр.
  2. ↑ Шаҳ, Бина. „Тҳе Фате оф Феминисм ин Пакистан“. Тҳе Неw Ёрк Тимес www.нйтимес.cом (2014-йил 20-август). Қаралди: 2014-йил 27-ноябр.
  3. ↑ „Ан Интервиэw wитҳ Фарида Шаҳеэд“. Ассоcиатион оф Wомен'с Ригҳц ин Девелопмент (АWИД) www.аwид.орг (2008-йил 12-феврал). 2014-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Фарида Шаҳеэд Формер Cоллаборатинг Ресеарчер“. Унитед Натионс Ресеарч Институте фор Соcиал Девелопмент (УНРИСД) www.унрисд.орг. Қаралди: 2014-йил 27-ноябр.
  5. ↑ „Алехандра Хантҳаки“. Оффиcе оф тҳе Ҳигҳ Cоммиссионер фор Ҳуман Ригҳц. Қаралди: 2023-йил 11-декабр.
  6. ↑ „Фарида Шаҳеэд“. Оффиcе оф тҳе Ҳигҳ Cоммиссионер фор Ҳуман Ригҳц. Қаралди: 2023-йил 11-декабр.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Реcогнитион: Пакистани аcтивист реcеивес престигиоус аwард“. Тҳе Эхпресс Трибуне www.трибуне.cом.пк (2014-йил 11-ноябр). Қаралди: 2014-йил 27-ноябр.
  8. ↑ „Анноунcемент: Wиннерс оф тҳе Интернатионал Аwард УCЛГ - МЕХИCО Cитй - Cултуре 21“. Тҳе Глобал Нетwорк оф Cитиэс, Лоcал анд Регионал Говернменц (УCЛГ) www.уcлг.орг. Қаралди: 2014-йил 27-ноябр.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар