Farideh Mashini
Фаридеҳ Машини ёки Фаридеҳ Мачини (форсча: فریده ماشینی 1960-йил туғилган - 2012-йил 30-майда вафот этган) - эронлик тадқиқотчи, исломий феминист, аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоат фаоли ва ислоҳотчи. Машини ислоҳотчилар партияси, Исломий Эрон иштироки фронти ва Эрондаги аёллар ҳуқуқлари ҳаракати аъзоси эди. У шунингдек, Аёллар иштироки фронти котиби[1] ва Эрон Аёллар масалаларини ўрганиш марказида тадқиқотчи бўлиб ишлаган[2]. У 2012-йил 30-майда саратон касаллигидан вафот этди[3][4]
Машини Теҳрон аёллар тадқиқотлари дастурининг битирувчиси эди. Илмий фаолиятини Хотин-қизлар тадқиқотлари ва тадқиқот институти бошқарув кенгаши а’зоси, республика ва халқаро конференсиялар иштирокчиси, мақола муаллифи сифатида давом эттирди[5].
Эронда 2009-йилги баҳсли сайловлардан сўнг Машини ҳибсдаги сиёсий фаол Шаҳобеддин Табатабаи уйи олдида ўтказилган намоз ўқиш жараёнида ҳибсга олинган ўттиз нафар фаолдан бири эди[5].
Фикрлари
Фаридеҳ Машини “ Қур’онда аёлларга нисбатан камситишнинг ҳеч қандай шакли йўқ ва аёлларга қарши ҳаракатларга чек қўйишда (CЕДАW) ҳеч қандай зиддият йўқ” деб ҳисоблади ва “биз CЕДАWни ратификация қилиш орқали дунёга ўрнак бўлишимиз ва аёлларимиз шароитини яхшилашимиз керак”деб айтди.
Манбалар
- ↑ „Статемент бй Ираниан Wомен фор Интернатионал Wомен’с Дай“. Wоменспҳере (8-март 2010-йил). Қаралди: 1-июн 2012-йил.
- ↑ „Ираниан Wомен'с Дай Жулй 2005“. УНИCЕФ. 21-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июн 2012-йил.
- ↑ فریده ماشینی، فعال حقوق زنان، درگذشت رادیو زمانه
- ↑ فریده ماشینی، فعال حقوق زنان و فعال سیاسی اصلاحطلب، درگذشت (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-03 санасида архивланган) رادیو فردا
- ↑ 5,0 5,1 Стимсон, Андреw. "Упcоминг эвенц & обитуариэс." Wашингтон Репорт он Миддле Эаст Аффаирс, вол. 31, но. 5, Ауг. 2012, п. 61. Гале Аcадемиc ОнеФиле. Аccессед 6 Мар. 2022.
Ҳаволалар
- Қур'ондаги алоқа ва жинс[сайт ишламайди], Фаридеҳ Машини, исламwомен.орг