Фариз Абдуллаев

Фариз Абдуллаев — Халқаро Реал Айкидо Федерацияси вице-президенти, Кавказ Реал Айкидо Федерацияси ва Озарбайжон Реал Айкидо Спорт Клуби президенти ҳамда бош мураббийи. У реал айкидо бўйича 5-дан қора камар, Крав Мага бўйича 4-дан қора камар ва будо бўйича 2-дан қора камар даражасига эга. Абдуллаев халқаро семинарларнинг тўрт карра вакили ва халқаро жанг санъатлари фестивалларининг икки карра иштирокчиси бўлган[1][2][3].

Fariz Abdullayev qara kəmər heyəti ilə birgə
Фариз Абдуллаев қора белбоғ эгалари гуруҳи билан

Ҳаёти

Фариз Абдуллаев Элсевар ўғли 1989-йил 10-апрелда Боку шаҳрида туғилган. 2005-йилда 244-сонли ўрта мактабни тамомлаган. 2010-йилда эса Миллий авиация академиясининг Иқтисодиёт ва ҳуқуқ факултетини аъло баҳолар билан тугатиб, тўлиқ олий маълумотга эга бўлди. Шунингдек, 2016-йилда Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академиясини тамомлаган. 2010-2011-йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.

2024-йил 15-августда „Ирсий қон касаллиги ва умуман қон донорлиги маданиятини ривожлантириш“да кўрсатган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги учун Озарбайжон Қон Донорлигини ривожлантириш маркази бошқаруви раиси Фуад Расул томонидан марказнинг фахрий аъзоси этиб сайланган[4].

Уйланган, бир ўғли бор. Ҳаваскор сифатида мусиқа фаолияти билан ҳам шуғулланади.

Карераси

Болалигидан спортга бўлган катта иштиёқи уни 2001-йилда „Реал Айкидо“ спорт турига олиб келди. 2012-йил июн ойида у Реал Айкидо жанг санъатининг асосчиси, 10-дан қора камар соҳиби, академик, генерал Любомир Врачаревич томонидан 3-дан қора камар билан тақдирланди ва „Спорт устаси“ унвонини олди.

2013-2014-йилларда Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Реал Айкидо семинарларида Озарбайжонни юқори савияда тақдим этади ва имтиёзли диплом олади.

2014-йил 17-ноябр — 20-декабр кунлари Фариз Абдуллаев Реал Айкидонинг ватани бўлган Сербия пойтахти Белградга ташриф буюрди. 33 кун давомида 58 та профессионал машғулотларда иштирок этган, бир неча бор маҳорат дарсларини ўтказган ва жаҳон федерациясининг 1-йиғилишининг ягона озарбайжонлик аъзоси бўлган. „Бодйгуард Траининг Cентре Враcаревиc“ курсини тамомлаган ва лицензия олган. 2015-2017-йилларда дунёнинг энг йирик спорт тадбирларидан бири ҳисобланган „Халқаро жанговар турлар фестивали“да Озарбайжонни ва умуман реал айкидо спорт турини 2 марта муносиб равишда тақдим этган. 2016-йил 2-февралда намунали ёш сифатида ажралиб тургани учун Бинагади тумани ижроия бошлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

2016-йил 24-февралда эса жаҳон федерацияси томонидан Сербияга таклиф этилади. Имтиҳон топшириб, 4-дан қора камар устаси унвонини олади. Шу билан бирга, „Бодйгуард Траининг Cентре Враcаревиc“нинг Озарбайжон бўйича расмий ваколатхонаси Фариз Абдуллаевга топширилади.

2019-йил 18-декабрда Халқаро реал айкидо федерацияси вице-президенти лавозимига тайинланган.

2020-йил 3-декабрда кўп йиллик ютуқ ва хизматлари учун Халқаро Реал Айкидо федерацияси президенти, Реал Айкидо спорт тури асосчисининг 1-ёрдамчиси, 7-дан қора камар устаси, профессор Игор Петрович томонидан 5-дан қора камар устаси унвонига сазовор бўлди.

2018-2023-йилларда унинг раҳбарлигида Озарбайжон Реал Айкидосси кетма-кет 6 йил давомида ҳар бир тоифада дунёда 1-ўринни эгаллади[5].

2013-2023-йиллар оралиғида Реал Айкидо жанг турини Озарбайжонда ривожлантиргани учун ҳар йили жаҳон федерацияси томонидан турли диплом ва медаллар билан тақдирланган[6].

Айни пайтда оддий ватандошлар ва бир қатор куч тузилмалари ходимларига ўз-ўзини ҳимоя қилиш санъатини ўргатмоқда. Ҳозиргача 2000 дан ортиқ киши „Реал Айкидо“ спорт тури билан шуғулланишига сабаб бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „РЕАЛ АИКИДО АУ 32ЭМЕ ФЕСТИВАЛ ДЕС АРТС МАРТИАУХ“. ЁуТубе (1 ийл 2017). 2023-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.
  2. ↑ „Фариз Абдуллаев - МАГ верилиşиндə“. ЁуТубе (2019-йил 28-апрел). 2023-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.
  3. ↑ „Фариз Абдуллаев“. ИНТЕРНАТИОНАЛ РЕАЛ АИКИДО ФЕДЕРАТИОН АЗЕРБАИЖАН. 2023-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.
  4. ↑ Маммадов, Вуқар „Диплом“ (2024-йил 15-август).
  5. ↑ „Бакıда реал айкидо öзüнüмüдафиə сəнəти üзрə сəккизинcи бейнəлхалқ семинар вə кəмəр имтаҳанı кеçирилиб“. АЗƏРТАC (2022-йил 31-май), с. 1.
  6. ↑ „Мастер Фариз Абдуллаевин тəқдим олунмасı, мüкафатландıрıлмасı вə çıхışı (Белқрад 25.09.23)“. ЁуТубе (9 окт 2023). 2023-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.

Ташқи ҳаволалар

www.азреалаикидо.cом ҳттпс://реалаикидофедератион.cом/ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=гзо7ррпеНМс Фариз Абдуллаевнинг 2013-2017-йилларда халқаро майдондаги чиқишлари.