Фармакогнозия (юн. пҳармакон — дори ва гносис — ўрганиш) — фармациянмиг бир бўлими. Ўсимликлар ва ҳайвонлардан олинадиган доривор маҳсулотлар, уларни бирламчи қайта ишлашдан ҳосил бўладиган баъзи моддалар (эфир мойлар, смолалар, сут ширалар, дарахт елимлари ва бошқалар)ни ўрганади. Асосий вазифаси доривор хом ашёларни тадқиқ этиш, улардаги таъсиркор моддаларни аниклаш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, бу моддаларнинг ўсимлик, ҳайвонлар аъзо ва тўқималарида жойлашган ўрнини ўрганишдан иборат. Бундан ташқари, ёввойи доривор ўсимликларнинг ўсиш жойи ва захирасини аниқлаш, уларни йиғиш, қуритиш, навларга ажратиш, қайтадан ишлаш, сақлаш ва ҳоказо билан ҳам шуғулланади. Фармокогнозия фармациянинг қадимги соҳаларидан бўлиб, юнон олими Диоскорид унга асос солган. Гален ва Парацелс эса фармакогнозияни янги йўналишга солиб юбордилар. Ўрта асрларда, айниқса, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ва Шарқнинг бошқа олимлари фармакогнозия ривожига улкан ҳисса қўшдилар (қаранг Тиббиёт), ХВИИИ асрда Россияда фармокогнозия соҳасида доривор ўсимликларнинг қўлланиши ҳақида маълумотнома ва қўлланмалар пайдо бўлди. 1778-йилда биринчи рус фармакопеясп босилиб чиқди. Ҳозирги Республикамизда Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти фаолият кўрсатиб келмоқда. Фармакогнозияга оид тадқиқотлар фармацевтика илмий тадқиқот институтлари ва факултетлари кафедраларида бажарилади. Фармакогнозия фармацевтика таълими системасига киритилиб, олий ва ўрта махсус фармацевтика билим юртларида ўқитилади.