Farmakopeya
Фармакопея (юн. пҳармакон — дори ва поиэо — тайёрлайман) — дори воситаларини тайёрлаш, сифатини сифат миқдорий жиҳатдан назорат қилиш, сақлаш шарт-шароитлари ва номланишини белгилайдиган давлат стандартлари мажмуи. Фармакопеяда дори моддалари ва дори турларини кимёвий, физик, биологик ва бошқа усулларда сифат ҳамда миқдорий таҳлил қилиш усуллари, заҳарли ва кучли таъсир этадиган дорилар рўйхати, болалар ва катталар учун дориларнинг бир ичишлик, шунингдек, кунлик миқдорлари жадвали ёритилади. Хитойда 502 йилда чиқарилган "Минибелу" китоби, Европада 1130-йилда чоп этилган "Антидоторий" тўпламлари илк расмий фармакопея ҳужжатларидир. Биринчи фармакопея 1498-йилда Флоренсияда "Риcеттарио Фиопентино" номи билан босилиб чиқди. Абу Али Ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асари у яшаган даврда қўлланган дори воситаларини тайёрлаш, уларнинг сифатини баҳолаш ва қўлланиши ҳақидаги маълумотлари билан ўз замонасининг фармакопеяси деб баҳоланиши мумкин. Бугунги кунда кўпгина мамлакатларнинг миллий ва ҳудудий фармакопеялари мавжуд бўлиб, улардан Ей.Р. (Европада ҳамжамияти фармакопеяси), ЛЖСП (АҚСҲ фармакопеяси), ВР (Британия фармакопеяси), ГФ ХИ (Давлат фармакопеясининг 11-нашри), ДП (Германия фармакопеяси) кабилар халқаро эътироф этилган фармакопеялар ҳисобланади ва кўп ҳолларда дори воситаларининг сифат назорати юқоридагиларга асосан амалга оширилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |