Farmakoterapiya
Фармакотерапия (юн. Пҳармакон – дори ва терапия), дори терапияси – дори-дармон билан даволаш. Этиотроп фармакотерапияда дори-дармонлар касаллик қўзғатувчиларга таъсир этади (масалан, инфексион касалликларни антибиотиклар билан, заҳарланишни эса антидотлар билан даволашда). Ўрин босувчи фармакотерапияда организмга юборилган дорилар физиологик фаол моддалар ўрнини босади (масалан, ички секреция безлари етишмовчилигида гормонал препаратлар қўлланади). Патогенетик фармакотерапияда дори-дармон касалликнинг патогенезига таъсир этади (масалан, адреналин бронхиал астмага, нитроглицерин стенокардияга, глюкозидлар юрак етишмовчилигида қўлланади). Агар препаратлар касалликнинг фақат айрим белгилари (симптоми)га таъсир эца (масалан, оғриқ ёки йўтал қолдирувчи дорилар), бундай фармакотерапия симптоматик терапия дейилади. Фармакотерапияда турли хил дори-дармонлардан фойдаланилади.
Инфексион касалликлар ва ўсмалар кимё терапияси – фармакотерапиянинг асосий йўналишидир. Кимётерапевтик моддалар касаллик қўзғатувчилар тури – микроблар, вирусларга караб специфик таъсир этади. Бундай таъсир этиш инфексион агент ёки ўсма ҳужайрасининг физиологик, биокимёвий ва бошқа хоссалари билан боғлиқ. Препаратлар таъсири уларнинг организмга қандай усулда юборилишига, тўқималарда сўрилишига ва бошқаларга боғлиқ. Айрим ҳолларда организмда дори-дармонларга чидамли микроорганизмлар ёки ўсма ҳужайралари пайдо бўлиши ва кўпайиши мумкин. Шунинг учун кўпинча организмга антимикроб ва ўсмаларга таъсир этадиган бир қанча дориларни қўшиб юборилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |