Farmon Toshev
Фармон Тошев Ис’ҳоқович 1954-йил 6-апрелда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қарнобота қишлоғида туғилган.[1] Шоир, носир, жамоат ва давлат арбоби, сенатор.
“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси а’зоси.
Илмий даражаси
Маълумоти олий. 1975-йилда Самарқанд Давлат университетини ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
Меҳнат фаолияти
1975—1976-йилларда “Зарафшон» газетасида мухбир.
1976—1981-йилларда “Пахтачи” газетасининг мухбири, бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари.
1981—1982-йилларда Самарқанд вилоят телерадио қўмитасининг катта муҳаррири.
1982—1984-йилларда “Зарафшон” газетасининг мухбири, тарғибот бўлимининг мудири.
1988—1990-йилларда “Зарафшон” газетаси муҳариррининг ўринбосари.
1990—1996-йилларда “Ўзбекистон овози” газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири.
1996—1997-йилларда “Инсон ва қонун” газетасининг мухбири ҳамда “Регистон” газетасининг муҳаррири.
1997—1998-йилларда “Кўксарой” газетасининг муҳарирри.
1998—2012-йиллар “Зарафшон” газетасининг бош муҳаррири.
2012-йилдан бугунги кунгача “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири.
2014—2023-йиллар Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Самарқанд виёлат бўлими раҳбари.
Асарлари
«Қарнабчўл қўшиғи» (ижодкорнинг биринчи китоби 1994-йилда нашр этилган)
«Онанг тирик, болам», (1995)
«Мен ёмғирли кунда келаман», (1998)
«Қарнабота армони», (2003)
«Журналистнинг нони қаттиқ», (2004)
«Отамнинг сабоқлари», (2006)
«Умрнинг ўртаси», (2006)
«Ўзимдек яшашни истайман», (2006)
«Бедаво кўнгил», (2009)
«Соғинч», (2011)
“Аёллар нима дейди” (2011, ҳажвий ше’рлар)
«Омонат», (2015)
«Кўнгил билан суҳбат» (2015) сингари турли жанрлардаги китоблари нашр этилган.
Мукофотлари
“Меҳнат шуҳрати” ордени (2003)
“Эл-юрт ҳурмати” ордени (2013)
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони[2] (2022)
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Бугун Пахтачи фарзанди Фармон Тошев таваллуд куни“ (2022-йил 4-июн). 2023-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18/10/2023.
- ↑ „уза.уз“ (2022-йил 27-июл). 2023-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-октябр.