Farnak II
Фарнак ИИ (милоддан аввалги 47-йил) – Боспор подшоси (милоддан аввалги 63-йилдан). Шоҳ Митридат ВИ Евпаторнинг ўғли. Рим билан уруш чоғида Фарнак ИИ отасига хиёнат қилиб, Рим саркардаси Помпеи билан иттифоқ тузган ва Боспор давлатининг катта қисмида (Фанагориядан ташқари) ўз ҳокимиятини ўрнатган. 49—48 йилларда Помпеи билан Юлий Сезар (Мисрда эди) ўртасидаги низодан фойдаланиб Фанагорияни босиб олган ва Кичик Осиёни эгаллаш мақсадида юриш қилган. У Вифиния ва Амисосни эгаллаган, лекин 47-йил 2-августда Кичик Осиёнинг Зела шаҳри яқинидаги жангда Сезар томонидан тор-мор қилинган. Сезар Сенатга „Вене, види, виcи“ („келдим, кўрдим, ғалаба қозондим“) деб нома жўнатган. Римликлар Фарнак ИИ ни озод қилиб кичик отряд билан Боспорга жўнатганлар, бу ерда ҳокимиятни Фарнак ИИ нинг ноиби Асандр эгаллаб олган эди. Фарнак ИИ Асандр билан бўлган жангда ҳалок бўлган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |