Фароб (туркманча: Фарап) — Туркманистоннинг Лебап вилоятидаги шаҳар. Аҳолиси 16 731 нафар (2009). Фароб Ўзбекистоннинг Олот тумани билан чегарада жойлашган шаҳар ҳисобланади[3].

Фароб

туркманча: Фарап
Шаҳар
Ўзбекистон билан чегара нуқтаси
39°10′0″Н 63°36′20″Э / 39.16667°Н 63.60556°Э / 39.16667; 63.60556
Мамлакат Туркманистон
Вилоят Лебап вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Ҳасан Жумакулиевич Меткулиев[1]
Маркази баландлиги 191 м
Расмий тил(лар)и Туркман тили
Аҳолиси
 (2010)
17 277[2]
Миллий таркиб Туркманлар, ўзбеклар
Вақт минтақаси УТC+5:00
Телефон коди +993 448
Почта индекс(лар)и 746070
Автомобил коди ЛБ
Farob xaritada
Farob
Фароб

Этимологияси

Фароб номининг келиб чиқиши ва маъноси номаълум. Вамбери буни форсча „тоза сув“ жумласининг бузилган шакли деб ҳисоблаган[4].

Тарихи

20-аср бошларида Фароб темир йўл вокзали. С. М. Прокудин Горский сурати, 1911-йил

Фароб шаҳарчаси СССР вақтида Туркманистон ССРнинг Чоржўй вилояти Фароб туманининг маркази эди. 2016-йилдан шаҳар мақоми берилган[5].

2022-йил 9-ноябрда маркази Фароб бўлган Фароб туманининг тугатилиши муносабати билан у Чоржўй тумани таркибига киритилди[6].

Географияси

Туркманободдан 8 км шимоли-ғарбда, Амударёнинг ўнг қирғоғида, Ашхободдан 474 км узоқликда жойлашган. Туркманобод — Фароб йўналишидаги темир йўл стансияси.

Аҳолиси

Фароб аҳолисининг йиллар давомида ўзгариши
Йил 1959 1970 1979 1989 2009
Аҳоли сони (нафар) 3 725 5 134 6 486 8 524 16 731

Диққатга сазовор жойлари

  • Темир йўл вокзали;
  • Христиан қабристони;
  • Мусулмон қабристони.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Образ современного туркменского руководителя на примере хякима Фарапа“. 2013-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
  2. ↑ „Wорлд Газеттеэр“ (деадлинк). 2013-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-апрел.
  3. ↑ Cараванистан - Узбекистан бордер cроссингс, қаралди: 13 Септембер 2019
  4. ↑ Атанйýазоw, Солтанşа. Түркменистаның Географик Атларының Дүшүндиришли Сөзлүги. Ылым, 1980 — 281-бет. 
  5. ↑ „ПОСТАНОВЛЕНИЕ Меджлиса Туркменистана «Об административно-территориальных вопросах Лебапского велаята»“. 2017-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-сентябр.
  6. ↑ „Постановление Меджлиса Милли Генгеша Туркменистана“ (ру). туркменистан.гов.тм (2022-йил 10-ноябр). Қаралди: 2022-йил 11-ноябр.