Фароҳруд ёки Фароҳ-Руд - Афғонистон Ислом Амирлигининг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган дарё. Узунлиги 580 км. Сув ҳавзасининг майдони 33 км². Дарё Банди-Баён тизмасининг жанубий тизмаларидан бошланади. Юқори ва ўрта оқими ўрта Афғонистоннинг тоғларидан, қуйи оқими Сейистон текислигидан ўтади. Дарё сувлари Хомун оқмас кўлларига қуйилади. Дарё баҳор фаслида серсув, кузда эса тошқинли бўлади. Ёз фаслига келиб, қуйи қисми қуриб қолади. Афғонистонда Фароҳруд дарёсидан воҳаларни суғоришда фойдаланилади. Фароҳруд водийсида Фароҳ шаҳри мавжуд.

Манбалар

1. Ўзбек-Совет энсиклопедияси. 12-жилд. Тошкент - 1979 йил. 2. ҳттпс://виэwер.руснеб.ру/ру/000199_000009_001336965?паге=394 (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-10 санасида архивланган)