Фаррух Бердиев (русча: Фаррух Бердиев; 14-май 1991-йил, Хўжанд) – 2007-йил 20-августда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган ФИФА У-17 Жаҳон чемпионати 2007 мусобоқаси гуруҳ босқичида АҚШ термасига қарши ўйинда ғалаба қозонган тожикистонлик футболчилардан бири.

Фаррух Бердиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фаррух Бердиев
Таваллуд санаси 1991-йил 14-май (1991-05-14) (35 ёш)
Таваллуд жойи Хўжанд, Тожикистон ССР СССР
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Миллий терма жамоа
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007 Тожикистон У-17
Бошқарган клублари
Йиллар Жамоалар
2015—2020 Хўжанд (др. мр.)
2020—2022 Истиқлол Душанбе (др. мр.)
2022—2025 Нефтчи (др. мр.)
2025 Нефтчи ((ёр.мр))

Фаолияти

Фаррух фаолиятини дастлаб Тошкентда, Чигатойдаги футбол академиясида бошлаган. Биринчи мураббийи Аҳмад Убайдуллаев[1]. Футболчилик фаолиятида Регар-ТадАЗ ва Хўжанд жамоаларида ўйнаган. 2007-йил Тожикистон У-17 терма жамоаси таркибида ФИФА У-17 Жаҳон чемпионати 2007 мусобоқасида иштирок этган ва 1/8 финал босқичига етиб боришида катта ҳисса қўшган.

Мураббийлик фаолияти

2015-йил футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Хўжанднинг „Хўжанд“ жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолиятини бошлаган. Хўжанд клубида бош мураббий бўлиб ишлаган Нўмонжон Юсупов ва Виталий Левченколарга 2015-йилдан 2020-йилгача дарвозабонлар ўйингга тайёрлаш бўйича ёрдамчилик қилди. 2020-йилги мавсумдан Душанбенинг „Истиқлол“ жамоасида ишлади[2] ва 2022-йилги мавсумгача дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаган. 2022-йил ёз ойида Виталий Левченконинг ёрдамчи мураббийи сифатида „Нефтчи“ жамоаси мураббийлар штабидан жой олди[3].

Манбалар

Ҳаволалар