Farruxru Parsa

Категория:Персоналии по алфавиту Фарруҳру Парса (форсча: فرخرو پارسا 1922 - йил 21-март, Қум - 1980 - йил 8-май, Теҳрон) — эронлик сиёсатчи, шифокор, ўқитувчи, 1968—1971-йилларда таълим вазири ва Эроннинг биринчи аёл вазири.
Ҳаёти
Фарруҳру Парса 1922-йилда Қумда туғилган. Унинг онаси Фахре-Афаг Парса Эрондаги биринчи аёллар журнали “Жаҳан-э зен” (“Аёллар дунёси”) муҳаррири ва аёлларнинг та’лим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилган. Шу сабабдан 1921-йилда турмуш ўртоғи Фарруҳдин Парса билан бирга уй қамоғида Қум шаҳрига сургун қилинади. Бироз вақт ўтгач, янги бош вазир Ҳасан Мостовфи оилага Теҳронга қайтишга рухсат берди.
Фаррухру Парса тиббий таълим олди, шундан сўнг у Жанна Дарк мактабида ўқитувчи бўлиб ишга кирди ва у ерда бошқа нарсалар қатори Эроннинг бўлажак императори Фараҳ Дибага дарс берди..
1963-йилда Парса Эрон парламентига сайланди ва деярли бир вақтнинг ўзида шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавийга эронлик аёлларга овоз бериш ҳуқуқини бериш тўғрисида петиция ёзишни бошлади, бу ўша йили халқ конституциявий референдумидан сўнг амалга оширилди. 1965-йилда у ўринбосари, 1968-йилда эса Эрон таълим вазири бўлди.
Эрон инқилоби даврида Фарруҳру Парса қамоққа олинади. 1980-йил 8-май куни отиб ўлдирилади. Ўзининг болаларига ёзган сўнгги мактубида Парса қуйидагиларни ёзади: Мен шифокорман ва ўлимдан қўрқмайман. Ўлим - бу бир лаҳза, холос. Эркак ва аёл тенглиги учун ярим асрлик курашимдан тавба қилишимни кутаётганларга бўйсунмайман. Мен парда кийиб, ўтмишга қайтмайман. Мен латталарга уралиб уятда яшашдан кўра, ўлимни қўлларимни очиб кутиб олганим ма’қул.
Ажабланарлиси шундаки, Эрон инқилобий фаоллари Муҳаммад Беҳешти, Муҳаммад-Жавад Баҳонар ва Муҳаммад-Али Режайи Парса даврида Эрон таълим вазирлиги ҳисобидан Эрон университетларида таълим олишган. Айнан унинг рухсати билан вазирлик Гамбургда Беҳешти ислом мактаби ва Баҳонар томонидан Теҳрондаги бир қанча илоҳиёт мактабларини очиш учун маблағ ажратди[1].
- ↑ Пирниа, Мансуреҳ (2007), Мадам Министер: А Cоллеcтион оф Мемоирс анд Нотес Wриттен бй Фаррокҳроо Парса