Farz
Фарз (арабча — қатъият, мажбурият) — ҳамма мусулмонлар бажариши қатъий буюрилган амаллар. Буларга Қуръонда кўрсатилган диний эътиқод, маросим, урф-одат талаблари, ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар киради. Фарз икки турга — "фарзи айн" ва "фарзи кифоя"га бўлинади. Биринчи тури барча мусулмонларга баббаробар буюрилган бўлиб, уларнинг адади 40 та (масалан, намоз, рўза, таҳоратдаги фарзлардир). Амри маъруф ва наҳий мункар, илм олиш ҳам "фарзи айн"га киради. "Фарзи кифоя" эса бир қисм мусулмонлар бажарса қолганлар зиммасидан соқит бўладиган ишлар. Масалан, жаноза намози, кафанлаш, мурдани ювиш, дафн этиш кабилар. Шариатга кўра, фарзнинг бу турига кирувчи ишларни ҳеч бир мусулмон бажармаса, ҳамма мусулмонлар гуноҳкор бўладилар. Кенг маънода фарз — бажарилиши зарур бўлган вазифа, бурч.
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |