Фасли тақвими ёки Фасли даври (Фасли; урдуча: فصلی‎‎; арабча: فصلى‎‎) бутун Жанубий Осиёда қўлланган ҳосил мавсумига асосланган календар тизими бўлиб, бугунги кунда, асосан, Деканда қўлланади[1]. Фасли тақвими Ҳайдаробод Деканининг расмий тақвими ҳисобланган.

Декан Фасли тақвими октябр ойида бошланади.

Фасли йили июл ойидан июнгача бўлган 12 ойлик даврни ўз ичига олади. Фасли йилига 590-йил қўшилиши орқали Григорий тақвимини ҳисоблаш мумкин, яъни 1410-фасли йили Григорий тақвимига кўра 2000-йилнинг июл ойидан 2001-йил июн ойигача бўлган давр ҳисобланади[2].

Шаклланиши

Ҳиндистоннинг Керала шаҳридан олинган фасли тақвими тўғрисида маълумот берувчи ҳужжат

Ушбу тақвим исломи тақвим бўйича ҳижрий 963-йилда тузилган. Ўша йилдан бошлаб Фасли тақвими қуёш йили тақвимига айланган. Кунлар ва ойларнинг номи ҳамда сони Ислом тақвими билан бир хил ҳисобланади. Йилнинг биринчи куни эса 7 ёки 8-июнга тўғри келади[3].

Фасли тақвимидан Акбар Жалолиддин Муҳаммад ҳукмронлигидан бошлаб амалда қўлланила бошланган. Фасли даврининг бошланиши қуйидаги календарларга тўғри келади[1]:

  • Ҳижрий 963-йил (исломий тақвим)
  • Милодий 1556-йил (Юлиан тақвими)
  • 1612 СЕ (Ҳинду Самават тақвими)

Тарихи

Фасли тақвимига оид яна бир ҳужжат (ҳижрий 1343, милодий 1933-йил)

Фасли тақвими Бобурийлар давлати ҳукмдори Акбар Жалолиддин Муҳаммад томонидан биринчи навбатда Ҳиндистоннинг шимолий қисмида ер даромадларини йиғиш ва уларни ҳисобга олиш учун киритилган хронологик тизим ҳисобланади[1].

Деканга қўлланила бошланиши

Акбар Жалолиддин Муҳаммаднинг набираси Шоҳ Жаҳон 1630-йилда Декан Субага (Ҳайдаробод султонлиги, Жанубий Ҳиндистон) Фасли тақвимини киритган[4]. Ушбу тақвим Ҳайдаробод султонлигида Асаф Жаҳи сулоласи ҳукмдорларининг расмий тақвими сифатида то Ҳиндистон Иттифоқининг Ҳайдаробод султонлиги таркибига Низом, Мир Усмон Али Хонлар қўшилгунга қадар фойдаланилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Фаṣлī эра“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 2011-йил 21-август.
  2. ↑ „ЛАНД РЕВЕНУЭ“. 2012-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 21-август.
  3. ↑ Л.Д.С. Пиллаи. Панчанг анд Ҳоросcопе: Ор тҳе Индиан Cалендар анд Индиан Астрологй. Асиан Эдуcатионал Сервиcес, 1996 — 11-бет. ИСБН 81-206-0258-7. Қаралди: 2011-йил 22-август. 
  4. ↑ Кавасжи Сорабжи Пател. Cоwасжеэ Пателл'с Чронологй. Трубнер, 1866 — 52-бет. 

Ҳаволалар