Fassiolyoz
Фассиолёз – одам ва ҳайвонларнинг гижжа касаллиги. Трематодалар синфига мансуб фассиолалар қўзғатади. Улар тухумини одам ва ўтхўр хайвонлар жигари, ўт йўллари, ўт пуфагига қўяди, ташқарига ахлат орқали чиқади. Касаллик қўзғатувчисининг кейинги ривожланиш даври сувли муҳитда ва оралиқ хўжайин организми – моллюскаларда ўтади. Личинка моллюска танасида бир неча босқичда туллаб ривожланади. Фассиолалар личинкаси бўлган сув ёки ўсимлик истеъмол қилинганда фассиолёз юқади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Фассиолёзнинг қўзғатувчиси организмга кириб, орадан 2—4 ҳафта ўтгач, бемор иситмалайди, тошма тошиб, йўтал пайдо бўлади. Жигар катталашади ва ушлаб кўрилганда оғрийди, бадан сарғаяди, Фассиолёз сурункали кечганда меъда, ичак фаолияти бузилади, овқат яхши ҳазм бўлмайди, гоҳо кўнгли айниб, бемор қайт қилади, иштаҳаси яхши бўлишига қарамай, у озиб кетади, дармони қурийди.
Фассиолёз одам ва ҳайвоннинг ахлати ҳамда қусуғини текшириб аниқланади. Ҳайвонларда касаллик ўткир ва сурункали давом этиб, ўт пуфаги ва ўт йўллари яллиғланади. Ҳайвон умумий заҳарланади, моддалар алмашинуви бузилади. Фассиолёз билан асосан, қўй, эчки ва қорамол касалланади.
Даволаш: фассиолёзга сабаб бўлган омил бартараф этилади ва тегишли препаратлар берилади.
Олдини олиш: сувни қайнатиб ичиш, касаллик манбаи бўлган яйловларни аниқлаш ва зарарсизлантириш, фассиолалар тухумини тарқатувчи моллюскаларни зарарсизлантириш, яйловларни алмаштириш ва бошқа
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |