Фателесснесс
Фетелесс ёки Фателесснесс (венг.: Сорсталансáг; ўзбекча „Толеъсизлик“) — адабиёт бўйича 2002-йилги Нобел мукофоти совриндори Имре Кертесзнинг 1960 — 1973-йилларда ёзилган ва биринчи марта 1975-йилда нашр этилган романи.
| Асл номи | Сорсталансáг |
|---|---|
| Тил | Венгер |
| Жанр(лар)и | Автобиографик роман |
| Нашр этилган санаси | 1975 |
| ИСБН | 963-14-2388-3 |
Роман 14 ёшли венгриялик яҳудийнинг Освенсим ва Бухенвалд конслагерларида бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилувчи ярим автобиографик асар ҳисобланади. Китоб трилогиянинг биринчи қисми бўлиб, ундаги воқеалар "А кударc" („Фиаско“ ИСБН 0-8101-1161-6) ва "Каддис а мег нем сзüлететт гермекéрт" („Туғилмаган бола учун жаноза“ ИСБН 1-4000-7862-8) китобларида давом этади.
Имре Кертесз 2002-йилда „тарихнинг ваҳший ўзбошимчаликларига қарши шахснинг нозик тажрибасини дастаклаган асари учун“ адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Китоб биринчи марта инглиз тилига Чристопҳер C. Wилсон ва Катҳарина М. Wилсон томонидан 1992-йилда Фателесс номи билан, (ИСБН 0-8101-1049-0 ваИСБН 0-8101-1024-5), 2004-йилда Тим Wилкинсон томонидан Фателесснесс (ИСБН 1-4000-7863-6) номи билан таржима қилинди. УК Эдитион нашриётида Wилкинсон таржимаси „Фателесс“ номини сақлаб қолган ҳолда чоп этилди (ИСБН 978-1-784-87215-1).
Сюжети
Роман Будапештда яшовчи венгер йигити Гйöргй „Гюри“ Кöвес ҳақида. Китобда Гйöргйнинг отаси меҳнат лагерига юборилаётган пайтдан бошлаб ҳикоя қилинади. Кўп ўтмай, Гйöргй иш ҳужжатларини олиб, ишлаш учун яҳудийлар кварталидан чиқиб кетади. Бир куни барча яҳудийлар ўз маҳалласида кетаётган автобуслардан туширилиб, сувсиз поездда Освенсимга жўнатилади. У ерга етиб келган Гйöргй ўзининг ёши нечадалиги ҳақида ёлғон гапириб, ўзи билмаган ҳолда ўз ҳаётини сақлаб қолади ва ўқувчиларга лагер ҳаёти ҳамда у ерда дуч келган ҳодисаларини ҳикоя қилиб беради.
Охир-оқибат, у Бухенвалдга юборилади ва Зайцдаги бошқа бир лагерга юборилгунича конслагердаги ҳаётини ҳикоя қилишда давом этади. Гйöргй оғир касал бўлади, лекин тирик қолади ҳамда уруш тугагунига қадар конслагердаги касалхонага юборилади. Будапештга қайтгач, у лагерларга юборилмаган, даҳшатли адолацизлик ва азоб-уқубатлар ҳақида эндигина эшита бошлаган одамлар билан юзма-юз келади.
Таҳлил
Фателесснесс ва Франс Кафканинг „Жараён“ романи ўртасида параллелликни учратиш мумкин. Иккала романда ҳам бегуноҳ қаҳрамоннинг бемаъни тизим қурбони бўлиши тасвирланади ва Гйöргйнинг ўз атрофида содир бўлаётган воқеаларга ёлғондан бўлса ҳам сабаб қидириши "Жараён" қаҳрамони Жозеф К.нинг охир-оқибат ўз тақдирига бош эгишига ўхшаб кетади.
Кино
Асарнинг Имре Кертесз ссенарийси асосида суратга олинган филм версияси 2005-йилда Венгрияда режиссёр Лажос Колтаи томонидан ишланган бўлиб, унда бош ролни Марcелл Нагй ижро этган. Филмда, шунингдек, британиялик актёр Даниэл Cреиг Америка армияси сержанти ролини ўйнаган[1].
Ҳаволалар
- ↑ „Фателесс (2005)“. ИМДб Интернет Мовиэ Датабасе. Қаралди: 2010-йил 27-ноябр.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |